ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 18:40
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 23 » Гуантанамода Ўзбекистоннинг беш фуқароси сақланмоқда
Гуантанамода Ўзбекистоннинг беш фуқароси сақланмоқда
10:14
Ҳурмат Бобожон

АҚШ Мудофаа вазирлиги Гуантанамо базасида сақланаётган маҳбуслар ҳақидаги шахсий маълумотларни ўзининг вэб-сайтида илк бора эълон қилди. 558 маҳбус орасида Ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳам бор.

Куба оролидаги Гуантанамо ҳарбий базасида америкаликлар дунёнинг турли нуқталарида террорчиликда гумон қилиниб, қўлга олинган маҳбусларни сақламоқда.

Рўйхатда номлари келтирилган маҳбуслар кимлар? Бу ҳақда терроризм мавзуларини ёритувчи америкалик журналист, Гуантанамо маҳбуслари ҳақидаги бир неча мақолалар муаллифи, “Vanity Fair” журнали муҳаррири Жон Дали “Озодлик” радиосига қуйидагиларни айтди: “Умуман олганда, рўйхатда келтирилган маҳбуслар сони мен олиб борган изланишлар натижасига деярли мос келади. Лекин унда ливиялик, озарбойжонлик, эронлик ва эфиопиялик бўлган тўққиз маҳбус номини кўриш мен учун янгилик бўлди”.

Ж.Далининг айтишича, бир неча йил аввал базада тожикистонлик 11 маҳбус сақланган. Ҳозир улар сони олтита. Шунингдек, айни пайтда Гуантанамода ўзбекистонлик беш нафқар, учта қозоқ ва бир озари маҳбус сақланмоқда.

“Ўзбекистон базада ўз фуқароларини борлигидан хабардор, албатта. Бу давлат жуда эҳтиёткорлик билан уларнинг экстрадиция қилинишини сўраб келган. Тошкентдаги ўзбек хавфсизлик расмийлари билан ўтказган суҳбатларимдан улар бу фуқаролар ҳақида тўлиқ маълумотга эга, деб айта оламан. Улар Ўзбекистондан ташқаридаги жангарилар ҳақида яхши хабардор”, - деди Ж.Дали.

Номлари келтирилган 558 маҳбус дунёнинг 41 мамлакати фуқароларидир. Уларнинг аксари уч мамлакат - Саудия Арабистони, Афғонистон ва Ямандан.

Рўйхат “Ассошиэйтед пресс” хабар агентлигининг даъво аризасидан сўнг эълон қилинди. Америка Федерал суди қарори билан ошкор этилган ушбу рўйхат Гуантанамо қамоқхонасининг деярли буткул ёпиқ ҳолда қўриқланаётгани ҳақида танқидлар тинимсиз янграётган бир пайтга тўғри келмоқда. Мазур рўйхатнинг эълон қилиниши икки ярим йилдан буён Гуантанамо маҳбуслари шахсини ўрганишга ҳамда қамоқхонадаги аҳволни кузатишга уринаётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан ҳуш қаршиланди.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 884 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz