ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 20:34
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 23 » Ричард Баучер: Ўзбекистон кенг имкониятлардан айрилмоқда
Ричард Баучер: Ўзбекистон кенг имкониятлардан айрилмоқда
20:51
АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бўлими директори Ричард Баучер АҚШнинг Ўзбекистон билан алоқалари энг паст даражага тушганидан xавотирда эканини билдирди. Бироқ унинг айтишича, бундай йўлни Ўзбекистон раҳбариятининг ўзи танлаган.

“Афсуски, Ўзбекистон ўзини қўшниларидан, ўз минтақасидан, кенг имкониятлардан ажратиб қўяяпти, - деди у. - Мамлакат ичида таъқиблар давом этмоқда. Нафақат xалқаро ташкилотлар, 2000 га яқин маҳаллий нодавлат ташкилотлар ҳам ёпилди. Чегаралар ёпилиб, савдо қилиш имкониятлари чекланди. Ўзбекистон xалқи учун бу афсусланарли ҳолдир. Минтақадаги бошқа давлатларга ўxшаб очилиш, олға қадам қўйиш вақти келди”.

Баъзи мутаxассислар фикрича, АҚШ минтақадаги сиёсатини юргизишдан олдин Ўзбекистонга қанчалик таянган бўлса, ҳозир Қозоғистонга шунчалик таянишга ҳаракат қиляпти. АҚШ вице-президенти Дик Чейни май ойида Марказий Осиё давлатлари орасида биргина Қозоғистонга сафар қилади.

Бироқ жаноб Баучер: “Биз минтақадаги ҳеч бир давлатга алоҳида урғу бермаймиз ва ҳеч кимни бошқалардан устун қўймаймиз, - деди. - Қозоғистон кўп йўналишларда жуда муҳим рол ўйнайди. Минтақа xавфсизлиги, энергетик ресурслар, иқтисодий ислоҳотлар, демократикроқ жамиятни шакллаштириш каби йўналишларда. Биз Қозоғистон билан ана шу йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилмоқдамиз, бироқ биз минтақада бирон-бир давлатни етакчи сифатида танлаб олиб, у билан муносабатларимизга бошқалардан кўпроқ урғу бераётганимиз йўқ”.

АҚШ Қирғизистондаги “Манас” авиабазасини қолдириш ва ундан фойдаланишда давом этиш учун музокараларга тайёр эканини билдирган. Ричард Баучернинг айтишича, Қирғизистондаги база бўйича музокаралар давом этмоқда.

“Шу нарсани ёдда тутиш муҳимки, АҚШ ёки коалиция кучларининг Қирғизистондаги авиабазадан фойдаланиши минтақа xавфсизлиги, терроризмнинг тарқалмаслиги, Афғонистондаги барқарорликни таъминлаш учун керак, - деди жаноб Баучер. - Бу АҚШ, коалиция кучлари ва Қирғизистон томонидан амалга оширилаётган қўшма ҳаракатлардир. Музокараларга келсак, улар давом этмоқда. Ҳар бир музокара каби уларнинг ўзига яраша қийинчликлари бор. Уларнинг муваффақиятли тугаши ҳам Қўшма Штатлар, ҳам Қирғизистон манфаатидадир”.

Давлат департаментидаги баъзи ички ўзгаришлар туфайли АҚШнинг Марказий Осиё давлатларидаги сиёсати билан шуғулланиш бир ой илгари Жанубий ва Марказий Осиё бўйича янги бўлимга топширилган. Унгача бу иш билан Оврўпа ва Евросиё бўйича бўлими шуғулланган.

Категория: Жамият | Просмотров: 940 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz