ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 19:03
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 25 » Вазирлар “қочоқ”лар аҳволини оғирлаштирди
Вазирлар “қочоқ”лар аҳволини оғирлаштирди
11:04
МДҲ мамлакатлари ички ишлар вазирларининг Тожикистонда бўлиб ўтган йиғилишида бир неча муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида экстрадиция тўғрисидаги ҳужжат ҳам бор.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Худойназар Асоевнинг билдиришича, МДҲда жиноятчиларни қидириш тўғрисидаги янги дастур ягона ахборот базасига эга бўлиб, ушбу база Россия Ички ишлар вазирлигида сақланади.
Тожикистон ИИВ тарқатган хабарга кўра, айни пайтда мамлакат ташқарисида юрган икки мингга яқин тожикистонлик қидирувда. Улардан энг хавфлилари рўйхатида биринчи ўринда 1992-93 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган Абдумалик Абдулложоновнинг номи бор.

У 1997 йилда мамлакат президентига суиқасд уюштирганликда айбланган. Бу айбларни рад этаётган А.Абдулложонов, айрим маълумотларга кўра, АҚШда яшамоқда.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан Маҳмуд Худойбердиев жой олган. Расмий Душанбе М.Худойбердиевни 1997 йилда Тожикистонда давлат тўнтариши ясашга уринишда айблаб келмоқда.

Мамлакат Бош прокурорининг таъкидлашича, собиқ полковник М.Худойбердиевнинг тарафдорлари “Ўзбекистон ҳудудида яшириниб юргани ва вақти-вақти билан Тожикистонга келиб, террор ҳаракатларини амалга оширишига оид маълумотлар бор. Бироқ расмий Душанбенинг бу одамларни қайтариб бериш ҳақида Тошкентга юборган сўровлари жавобсиз қолмоқда”.

1994-2004 йилларда Тожикистон алюминий заводи директори лавозимида ишлаган Абдуқодир Эрматов рўйхатнинг учинчи поғонасини банд этган. Лавозимидан бўшатилгач, давлат мулкини ўзлаштириш айби билан унинг устидан жиноят иши қўзғатилганди. Аммо у мамлакатдан қочишга муваффақ бўлган ва айни пайтда Лондонда истиқомат қилади.

Рўйхатга Тожикистоннинг собиқ вице-президенти Нарзулло Дўстов ҳам киритилган. У мухолифат талаби билан истеъфога чиқарилган эди. Н.Дўстов М.Худойбердиев томонидан уюштирилган жангларда иштирок этишда айбланади.

Кузатувчилар “хавфли”лар рўйхатидаги Маҳмуд Худойбердиевнинг Ўзбекистонда эканини айтиб келади. Тожикистон расмийлари ҳам ўзларида шундай маълумот борлигини таъкидламоқда. Яқинда Душанбе маъмурлари Ўзбекистонни собиқ полковник тарафдорларини Тожикистонга қайтариб бермаётганликда айблаганди.

Хўш, нега бу шахсларни экстрадиция қилиш масаласи эндигина кун тартибига чиқмоқда?

“Озодлик” радиосининг тожик хизмати ходими Мирзо Салим ўғли сўзларига кўра, бу йил Тожикистонда президент сайлови бўлиб ўтади. Шу сабаб, ҳукуматнинг асосий мақсадларидан бири амалдаги президент Имомали Раҳмонов учун асосий душман ҳисобланадиган Абдумалик Абдулложонов, Маҳмуд Худойбердиев ва бошқаларни қўлга олиш. Агар улар ҳибсга олинса, И.Раҳмоновнинг сайловолди кампанияси учун жуда катта муваффақият бўлади.

М.Салим ўғлининг фикрича, қидирув эълон қилинганлар орасида энг муҳим шахс М.Худойбердиевдир. Чунки у Жума Намангоний сингари бир неча йилдан буëн Тожикистон-Ўзбекистон ўртасида вужудга келган тарангликнинг асосий сабабчиси ҳисобланади. Вақт ўтиб, Жума Намангоний иккинчи планга ўтган, аммо М.Худойбердиев ҳамон Душанбе нигоҳида.

Тожикистонда чоп этиладиган “Чароғи рўз” газетасининг муҳожиратдаги мухбири Додожон Атовуллоев юқорида номи тилга олинган рўйхат унга киритилганларга огоҳлантириш эканини таъкидлади.

“Рўйхатнинг тузилиши ва ундаги шахсларни Тожикистонга экстрадиция қилишга уриниш ҳаракатлари қидиралаëтганларга қаратилган бўлиб, “сизни исталган жойда қўлга олишимиз мумкин”, деган маънони беради. Шунингдек, бу сайловолди кампанияси бошланганидан дарак. Рўйхатдагилар орасида сайловга ўз номзодини қўйиши мумкин бўлганлар бор. Шунинг учун Душанбе қидирилаëтганларга бу жараёнга аралашмасликка ишора қилмоқда”, - деди Д.Атовуллоев.

Москвалик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Рябинина Душанбеда имзоланган ҳужжатлар ўз ватанидаги таъқиблардан қочиб, рус еридан бошпана излаётганлар учун Россияни хавфли мамлакатга айлантиришини билдирди.

Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларига қайтар эканмиз, “Интерфакс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга диққатни қаратиш лозим. Унда айтилишича, куни-кеча Тожикистон расмий Тошкентни ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалаш ишларини олиб бормаëтганликда айблаган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Тожикистон чегара ҳудудида ўрнатилган миналарга учраб, портлаш оқибатида шу вақтга қадар бир неча ўнлаб бегуноҳ фуқаро ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.

Категория: Жамият | Просмотров: 1229 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz