ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 19:58
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 25 » Ўзбекистон маҳкамаси ҳукми гумон остида
Ўзбекистон маҳкамаси ҳукми гумон остида
22:13
Айбланувчилар маҳкама бошидаёқ қўйилган айбларга иқрор бўлишган
Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократия ва инсон хуқуқлари бўлинмаси ўтган йили май ойида Андижондаги ҳодисаларга алоқадар кўрилиб узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган 15 киши устидан чиқарилган маҳкама ҳукмини шубҳа остига олиб, жиноят ишини қайта кўриб чиқишга даъват қилган.

Ушбу маҳкама жараёни борасида чоп этилган ташкилот ҳисоботи деярли юз саҳифадан иборат. Ҳисоботда Андижон ҳодисалари юзасидан ўтказилган дастлабки маҳкама жараёнидаги дастлабки вазиятдан тортиб, халқаро кузатувчиларга маҳкамани кузатиш учун қанчалик имконият яратилганлиги, айбланувчилар, гувоҳлар, маҳкама биносидаги ташкилий нуқталар-у, ҳимоячилар борасида ўта муфассал маълумотлар келтирилган. Хўш Оврўпада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти нима учун ўзбек маҳкамаси ҳукмини гумон остига олмоқда? Би-би-си ушбу савол билан Кристиан Штрохалга мурожаат этган.

Тергов томони маҳкамага 100 дан ортиқ гувоҳни чақирган, бизнинг билишимизча, ҳимоя томони биронта ҳам гувоҳ чақирмаган
Кристиан Штрохал

Кристиан Штрохал: - Ушбу маҳкамани кузатиш жараёни биз хоҳлаган даржада тўлиқ бўлмаган. Чунки бизнинг кузатувчиларга айбланувчилар, ҳимоячилар билан учрашиш ё-да маҳкамага тегишли муҳим ҳужжатлар билан танишиш имкони берилмаган. Шунинг учун маҳкама жараёнида ҳамма халқаро стандартларга риоя қилинганлигини биз шубҳа остига олмоқдамиз. Бундан ташқари, айбланувчиларнинг ўзлари томонидан маҳкамада кўрсатилган муносабат, тергов жараёнида ҳимоячиларга қатнашиш рухсати берилганми ёки йўқлиги, бу ҳимоячилар салоҳиятли ва самарали бўлганми-йўқлиги борасидаги қатор саволлар очиқ қолган. Тергов томони маҳкамага 100 дан ортиқ гувоҳни чақирган, бизнинг билишимизча, ҳимоя томони биронта ҳам гувоҳ чақирмаган. Ана шуларнинг ҳаммаси маҳкама борасида тўлиқ бир тасаввур ҳосил қилишга имкон бермайди.

Би-би-си: - Маҳкама ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмаслигингиз ҳукмни шубҳа остига олиб, қайта маҳкама ўтказиш учун даъват қилишга асос берадими?

Кристиан Штрохал: - Мен сизга келтирган баъзи мисоллар халқаро стандартларга риоя қилинганми-йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва ҳукмни шубҳа остига олиш учун етарли асос беради.

Би-би-си:
- Лекин сиз ўзингиз маҳкамани кузатишнинг тўлиқ имкони бўлмаганлигини айтдингиз. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, сизнинг хулосаларингиз не қадар ишонарли бўлиши мумкин?

Кристиан Штрохал: - Биз бу ҳисоботда келтирган шубҳа-гумонларимизнинг ҳаммасига қатъий асос ва далиллар келтирганмиз.

Ҳимоячилар қораловчи томоннинг даъволарини савол остига олиш ўрнига, уларни тасдиқлаш йўлини тутдилар
Кристиан Штрохал

Би-би-си: - Бу далиллардан баъзиларини мисол сифатида келтира оласизми?

Кристиан Штрохал: - Масалан, ҳимоячилар айбланувчилар томонидан мустақил равишда танланган эмас, давлат томонидан тайинланган ҳимоячилар эди. Ушбу ҳимоячилардан биронтаси айбланувчиларнинг айбини савол остига олувчи бирорта ҳам савол бермаганлар. Яъни, ҳимоячилар томонидан айбланувчининг айбини исботлаш ва ё-да оқлашга ёрдам берувчи биронта фактни аниқлаш йўналишида бирор бир самимий ҳаракат амалга оширилмаган. Маҳкамада далил сифатида келтирилган маълумотларни таҳлил қилишга, айниқса, айбланувчининг манфаати йўлида хизмат қилиши мумкин бўлган маълумотларни тақдим қилишга умуман уриниш бўлмаган. Ҳимоячилар қораловчи томоннинг даъволарини савол остига олиш ўрнига, уларни тасдиқлаш йўлини тутдилар. Ана шуларнинг ҳаммасини бошқа мамлакатлардаги маҳкама жараёнлари билан солиштириш кўзга кўринарли фарқларни кўрсатади.

Би-би-си: - Айбланувчилар томонидан маҳкама жараёнида бирон норозилик ё-да даъволар янграмади. Буни ҳам шубҳа остига олганмисизлар?

...ҳаммасининг сўзлари, биргина гувоҳнинг сўзларидан ташқари, деярли бир-бирига ўхшаш эди. Ана шуларнинг ҳаммаси нафақат маҳкамада келтирилган далиллар қатъийлиги, балки умуман жараённинг қалбакилаштирилгани ҳақидаги шубҳаларга етаклайди

Кристиан Штрохал

Кристиан Штрохал: - Хабарингиз борки, улар маҳкаманинг очилиши мобайнидаёқ бир овоздан айбларига иқрор бўлгандилар. Уларнинг иқрор сўзлари қораловчи томоннинг айблов хулосаси билан деярли бир хил эди. Шунинг учун халқаро кузатувчилар бу иқрорлар аввалдан тайёрланган, деган хулосага келганлар.

Би-би-си: - Баъзи кузатувчилар айбловларнинг қатъий далиллари келтирилмаган, деб айтгандилар, сиз ҳам шундай хулосадамисиз?

Кристиан Штрохал: - Маҳкамада далиллар келтирилганди, аммо жараёндаги қораловчи ва ҳимояловчи томон келтираётган маълумот ва далиллар мувозанати қораловчи томон ўта бузилганди. Мен айтиб ўтган ҳимоячиларнинг самарасиз фаолияти туфайли бу далилларни йўққа чиқариш имкони бормиди ёки йўқмиди, буни биз билмаймиз. Асосий далиллар гувоҳлар кўрсатмалари бўлган. Аммо уларнинг ҳаммасининг сўзлари, биргина гувоҳнинг сўзларидан ташқари, деярли бир-бирига ўхшаш эди. Ана шуларнинг ҳаммаси нафақат маҳкамада келтирилган далиллар қатъийлиги, балки умуман жараённинг қалбакилаштирилгани ҳақидаги шубҳаларга етаклайди.

Би-би-си: - Ўзбек ҳукумати сизнинг хулосаларингизни рад этган. Ана шу манзарада сизнинг ҳисоботингиз самарасиз бир уринишга айланиб қолмайдими?

Кристиан Штрохал: - Ҳисоботимиз самара беришига умид қиламиз. Ҳисоботимизда Ўзбекистон замонавий адлия тизимини яратиш учун қайси соҳаларда қандай ишлар амалга ошириши борасида тавсиялар берганмиз. Бу борада бизнинг ташкилотимиз бошқа ҳар қандай аъзо давлатга бўлганидек, ёрдам ва маслаҳат беришга тайёрмиз.

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 922 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz