ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 11:46
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 1 » Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳибсга олиндилар
Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳибсга олиндилар
03:38
29 апрел куни кундуз соат 10-00 лар атрофида Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё вилоят бўлими раиси Аъзамжон Фармонов ва ЎИҲЖ Сирдарё вилоят Мирзаобод туман бўлими раиси Алишер Караматовлар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томонидан ҳибсга олиндилар. Ҳибсга олишни Жиззах вилоят ва Сирдарё вилоятлари Ички Ишлар Бошқармаларининг терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари амалга оширдилар.

Воқеани эшитганимиздан, яшин тезлигида, ЎИҲЖ раиси Толиб Ёқубов ва жамиятимизнинг Самарқанд бўлими раиси Маматқул Мухторов ҳамда камина Бахтиёр Ҳамраевлар А.Фармоновнинг Гулистон шаҳар,3- мавзе, 16 уй, 2- хонадонига етиб бордик.

Гулистон шаҳрига етиб борганимизча, аллақачон А.Фармонов яшайдиган уйига 20 нафар ҳуқуқ тартибот органи ходимлари босқинчиларча кириб, прокурорнинг рухсатисиз тинтув ўтказишибди. Бу ўта ноқонуний тинтувни қуйидаги орган ходимлари амалга оширган: Гулистон шаҳри, 3 мавзе учаска нозири, майор Фаррух Зиёев, Гулистон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходими Санжар Сафаров, Сирдарё вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими ходими Элёр Абдуллаев, Жиззах вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими ходими Шоҳрух Латипов ва Акбар исли ходими ҳамда Сирдарё ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими ходими Шуҳрат Ниёзовлар амалга оширган.

Бу биринчи босқинчилик натижасида уй жиҳозларини тит-пити чиқарилган экан. А.Фармоновнинг паспори ва жамиятимизнинг Сирдарё вилоят бўлими чиқарган бюллетенларни олиб чиқиб кетишган.

Бизлар етиб борганимизда А.Фармоновнинг хотини Озода Ёкубова жуда ёмон аҳволда, яъни стресс ҳолатда эди.

Чунки, Озода Ёқубова мана шу кунлар атрофида 2-чи фарзандини дунёга келишини кутаётган эди. Биз етиб борганимиздан сўнг ярим соатлар ўтар-ўтмас айнан ўша состав орган 15 нафарга яқин ходимлар томонидан иккинчи босқинчилик бошланди. Биз биринчи навбатда прокурорнинг санциясини кўрсатишини қатиян талаб қилдик. Гулистон шаҳар ИИБнинг жиноят қидирув бўлимининг бошлиғи прокурор санкциясининг ўрнига, Жиззах вилоят прокуратурасининг терговчиси К.Маллаевнинг битта ҳам имзосиз ва муҳрсиз, иккинчи нусхада эса фақат имзо бор қарорини кўрсатди.

Маллаевнинг қорорида ёзилишича, Аъзам Фармонов ва Алишер Караматовлар, Жиззахлик фермер Ўктам Маматқуловдан (на адреси кўрсатилган, на турар жойи кўрсатилагн) 600 минг сўм талаб қилинганликлари ёзилган. Фармонов ва Караматовлар 200 минг сўм ва 250 доллар пора олганликда айбланган (қарорда, пуллар қай ҳолатда ва қаердан олинганлиги ҳақида умуман ёзилмаган).

Ҳужжатларнинг сохталиги шундан маълумки, бир-бир ярим соат оралиғида улар (орган ходимлари) 120 км узоқликда жойлашган Жиззах вилоят прокуратураси терговчиси Маллаевга ҳам қўл қўйдиришга, ҳам ҳибсга олишга, ҳам уйни прокурор санциясисиз тинтув қилишга (биринчи босқинчилик) улгуришаяпти.

Уйга киришга рухсат ололмагандан сўнг, улар боскинчиларча бостириб киришга ҳаракат қилишди. 3 эркак ва 5 аёл бунга қаршилик кўрсатганимиздан сўнгина бир ходимни қолдириб операцияни бошқарувчиларигина қайтиб кетишди. Бу вақтда уй атрофида қуйидаги машиналар турар эди: 13 А 20-20 «Жигули» маркаси, 12 АС 070 давлат номерли «Жигули», 12 АС 470 давлат рақамли «ДАМАС».

Орадан 40 минутлар ўтар-ўтмас учунчи босқинчилик бошланди. Бу сафар улар 25 нафар бўлиб келишди. Уларнинг купчиги маст ҳолатда эди. Бу сафар улар ваҳшийлашган ҳолатда уйга бостириб киришди. Кўпчилиги уйга деразалардан киришди. Эркагу аёл ҳаммамизни дўппослаб тепкиладилар.

Улар кекса ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовни ҳам, каминани ҳам яхшигина дўппослашди. Соғлиги нимжон бўлиб қолган Толиб Ёқубовга қийин бўлди. Қўлимдан келгунича Толиб Ёқубовни қучоқлаб ҳимоя қилдим.

Энг ёмони ва қийини Озода Ёқубовага бўлди. Бу тус-тўполонда Озодани ҳам уриб йиқитишган экан. Оқибатда Озода ҳушидан кетди. Гулистон шаҳар туғриқхонасига тезликда олиб бориб ётқиздик. Ҳозир реанимация бўлимига ўтказилди.

Охирги маълумот: А.Фармонов ва А.Караматовларни Жиззах шаҳар ИИБ ертуласига олиб кетилди.

Азизлар, биродарлар! Кўз олдингизга келтиринг, 2-3 кунда фарзандли бўлай деб турган Озода исмли ҳомиладор ўзбек аёли калтак дастидан ҳушидан кетиб ётибти, ўзимизнинг босқинчи ўзбек миршаблар бўлса хомидор аёлнинг устидан ошиб, компьютер жиҳозларини олиб чиқиб кетишаяпти. Бундай ваҳшиёна ҳолатни кўриб «Нега жимсан эй хору-зор ўзбек халқим?» дея ҳайқирдим!

Айтингчи, жуда оз қолган ҳуқуқ ҳимоячилари, энди нима қилайлик? Қай усул билан кураш олиб борайлик? Бундай чириб тамом бўлаёзган ўзбек жамиятида яшашнинг ўзи катта гуноҳ бўлиб қолди-ку!!!

Бахтиёр Ҳамроев,
ЎИҲЖ Жиззах вилоят бўлими раиси.
www.uzbekinfo.org

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1097 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz