ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 09:27
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 2 » Ҳуқуқ ҳимоячилари товламачиликда айбланмоқда
Ҳуқуқ ҳимоячилари товламачиликда айбланмоқда
07:24
Бундан бир неча кун илгари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарë вилояти бўлими бошлиғи Аъзам Фармонов ва Мирзаобод тумани бўлими раҳбари Алишер Кароматов товламачаликда айбланиб ҳибсга олинди.

Жамиятнинг Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, А.Фармоновнинг уйига ҳуқуқ-тартибот ходимларидан 30 га яқини бостириб кириб, уйдаги айрим буюмларни мусодара қилган, ҳуқуқ ҳимоячисининг хотинига тажовуз қилган ва натижада аёл зудлик билан шифохонага олиб кетилган.
“Гўёки Жиззах вилоят прокуратураси томонидан унинг (А.Фармоновга) устидан жиноят иши очилган эмиш. Уйга бостириб кирган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамма жойда тўполон қилди, аёлларни урди, бизни урди. Энг ачинарлиси, Аъзамжоннинг ҳомиладор хотинига шикаст етказишди ва у шифохонага олиб кетилди. Бу даҳшат эди”, - дейди Б.Ҳамроев.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубовнинг билдиришича, аслида Жиззах вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғаганига қарамай, А.Фармонов ва А.Кароматов Гулистон шаҳридаги ҳибсхонада сақланмоқда. Тергов жараёни ҳам Гулистонда олиб борилмоқда.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги А.Фармонов товламачаликда айбланиб қўлга олингани ҳақида баëнот тарқатган. Баëнотда А.Фармоновнинг ўз айбига иқрор бўлгани ва одамлардан пора олганини тасдиқлагани ëзилган.

Толиб Ëқубов эса расмийларнинг бундай ҳаракатини “навбатдаги адолатсизлик”, деб баҳолайди.

“Жамиятимизнинг олти аъзоси товламачиликда айбланиб қўлга олинди. Бу иғводан бошқа ҳеч нарса эмас”, - деди Т.Ёқубов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзолари устидан жиноят иши очилган бир пайтда Янгийўлда март ойининг бошларида илгари “Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳига аъзоликда айбланиб қамалган ва қамоқ муддатини ўтаб озодликка чиқарилган икки киши яна қўлга олингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган хабарда янгийўллик Нодиржон Ғиёсов ва Ғанижон Қулманов март ойида ҳибсга олингани айтилади.

1971 йил туғилган Н.Ғиëсов илгари 5 йилга қамалган бўлиб, қамоқ муддатини тўлиқ ўтаган. 1954 йилда туғилган Ғ.Қулманов ҳам 1998 йил ҳибсга олиб, амнистия асосида 2001 йилда озодликка чиққан.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов жорий йилнинг март ойида Янгийўл туманида ўттизга яқин киши диний эътиқоди учун ҳибсга олинганини маълум қилди.

Ўзбекистондаги ҳибсга олинишлар борасида одамлар турлича фикрда. Айримлар кишиларнинг фақатгина диний эътиқоди учун ҳибсга олинаётганини қўшилса, бошқалар буни инкор этади. Масалан, биз ҳам ибодатимизни қилиб, намозимизни ўқиб юрибмиз-ку, бизга ҳеч ким тегмаяпти-ку, дейдиганлар ҳам бор.

Қама-қамалар давом этаётган бир пайтда Тошкентда яшовчи фуқаролардан бири – Раиса Фаизова Ўзбекистон президенти номига очиқ хат йўллади. Р.Фаизова мактубни ёзишдан мақсади аслида давлат раҳбаридан ёрдам сўраш эмас, балки топталган ҳуқуқини тиклаш эканини айтган.

Р.Фаизова 1995 йилда Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани, паймол этилган ҳуқуқларини амалдаги қонунлар асосида қайта тиклашга урингани, аммо барча ҳаракатлари самарасиз кетганини ёзади.

“Озодлик”

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1220 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz