ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 14:44
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 2 » Ўзбекистондаги қонли режим 13 майга тайёрланмоқда
Ўзбекистондаги қонли режим 13 майга тайёрланмоқда
22:08
Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиларининг қамоққа олиниши - бу мавжуд режимнинг Андижон фожеасини бир йиллиги муносабати билан, мухолифатдаги кучлар томонидан ўтказилиши мумкин бўлган барча акцияларини олдини олиш учун қилинган бир ҳаракатдир, деб айтади Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигидаги манба.

Унинг айтишича, Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари, ўзлари сезмаганлари ҳолда, Сирдарё вилояти милициясининг фитнасига рўпара келганлар.

"Бу операция кўп марта муҳокама қилинган, бироқ, Фармонов ва унинг шерикларининг Андижон воқеасини бир йиллиги муносабати билан қандайдир тадбир ўтказишлари аниқ бўлиши билан, операция зудлик билан амалга оширилди", дейди ИИВ даги манба.

Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, 13 майга қадар Ўзбекистонда яна бир нечта ҳуқуқ имоячилари ва мустақил журналистлар ҳибсга олинади.

ИИВнинг бундай тадбирлари тез кунларда Самарқандлик мустақил журналистлар Солеҳ Яҳъёев, Комилжон Ашуров, Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев ва журналист Улуғбек Ҳайдаров, Қашкадарёлик "Бирлик"чи Дейнов Ташанов, ҳамда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибеков ва бошқаларга нисбатан амалда кўлланилади.

Умуман манбага кўра, Ўзбекистонда 13 майни ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат партияларининг етакчиларидан иборат булган 14 нафар одам ҳибсхоналарда кутиб олади.

Ҳозирда Ўзбекистон Давлат Телерадиокомпанияси ходимлари ҳам 13 майга қизғин тайёргарликни кучайтирганлар, деб хабар беради ЎзТВнинг "Ёшлар" каналида ишловчи манба. Унга кўра, ўша кунлари барча телерадио каналлари орқали Андижон фожеаси ҳақида ҳикоя қилувчи бир қатор кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилади.

Албатда, бундай телерадиомаҳсулотлар ҳозирги мавжуд режимнинг нуқтаи назарини акс этдиради. Ачинарлиси, манбанинг айтишича, ҳибсга олинган Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳақидаги лавҳа ҳам айнан ўша кунлари эфирга узатилади.

Зафар Раҳимжон,
www.uzbekinfo.org

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1260 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz