ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 16:09
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 4 » Ўзбекистон - матбуоти бўғилганлар рўйхатида
Ўзбекистон - матбуоти бўғилганлар рўйхатида
01:55
Ўзбекистон салбий хабарларга тоқат қилинмайдиган давлатлар орасида 3 май анъанавий Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати билан эълон қилинган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг матбуотга энг кўп тўсиқ қўйган ҳукуматлар рўйхатидан Ўзбекистон жой олган.
Матбуот куни муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Кофи Аннан барча ҳукуматларни матбуот
эркинлигини ҳимоя қилишга чақирган.

Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси рўйхатида собиқ Шўро республикаларидан Ўзбекистон, Беларусь ва Туркманистон Бирма, Куба, Шимолий Корея ва Ливия каби давлатлар билан дунёнинг матбуоти энг қаттиқ цензура қилинадиган давлатлари қаторига киритилганлар.

Ҳар йили БМТ Халқаро матбуот куни учун алоҳида мавзу танлайди. Бу йил эътибор матбуот эркинлиги ва намунали бошқарувга қаратилган. Матбуот оламидаги энг обрўли икки ташкилот - Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ва "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, жаҳонда матбуот вазияти абгор давлатлар ҳали талайгина.

Улар орасида энг ёмони Шимолий Корея. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Шимолий Кореяни жаҳоннинг энг йирик маълумот бўшлиғи, дея таърифлаган. Шимолий Кореяга нисбатан улуғ ёлғончи ибораси ҳам қўлланган. У ерда матбуот бераётган хабарларнинг 100 фоизи ижобий ва мутлақ тўқимадир. Масалан, деярли миллион кишининг ёстиғини қуритган очлик ҳақида биронта оммавий ахборот воситаси хабар бермаган.

Ливия, Бирма каби давлатларда матбуот устидан давлатнинг мутлақ назорати ўрнатилган бўлиб, туркман матбуоти "бир шахс томошаси", дея таърифланган. Ўзбекистон, Куба ва Беларусь эса салбий ҳодисалар ҳақидаги хабарларга тоқат қилинмайдиган давлатлар орасида тилга олинганлар.

Шуниси эътиборга лойиқки, матбуот энг абгор бўлган давлатлар рўйхатининг аввалги ўн қаторидан, асосан, собиқ шўро давлатлари жой олган. "Чегара билмас мухбирлар"га кўра, 2005 йил ўз вазифаларини адо этаётган вақтида ўлдирилган журналистлар сони охирги ўн йилда энг юқори бўлган.

Йиллик ҳисоботга кўра, нисбатан матбуоти эркин давлатларда ҳам хавотирга солувчи омиллар юзага келмоқда. Оврўпо ҳамжамиятининг 46 аъзо давлатида журналистларнинг оғзини ёпиш йўлида туҳмат ва ёлғон ахборот тарқатиш борасидаги қонунлардан фойдаланиш ҳоллари кўпайиб бормоқда.

Журналистлар маълумот олган манбаларини яширишга не қадар ҳақли эканликлари борасида ҳам баҳслар юз бермоқдки, бу жараён яқинда Қўшма Штатларида таниқли журналист Жюдис Миллер маълумотни қаердан олганлигини ошкор қилишдан бош тортганидан сўнг қамоқ жазосига ҳукм қилинганидан сўнг авж олиб кетган.

Би Би Си

Категория: Хабарлар | Просмотров: 916 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz