ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 14:51
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 4 » Акция БМТ қароргоҳи олдида бўлади
Акция БМТ қароргоҳи олдида бўлади
11:25
Андижон қатлиомининг бир йиллиги муносабати билан жаҳондаги кўплаб йирик шаҳарларда кенг миқёсли норозилик тадбирлари бўлиб ўтади. Бундай тадбир "Эрк" демократик партияси, Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар учун ташкилоти, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан АҚШ, Британия, Швецария, Туркия, Германия, Швеция Чехия, Франция, Украина, Россия, Қирғизитон ва ҳатто Ўзбекистоннинг ўзида ҳам ўтказилиши борасида хабарлар тарқалмоқда.
Халқаро Ёзувчилар Парламентининг аъзоси Сафар Бекжоннинг айтишича, норозилик акцияларининг энг муҳими ва халқаро майдонда аҳамиятга эга бўладигани Женевадаги БМТ қароргоҳи олдида бўлади.

Бутун дунёдан келган дипломатларнинг кўзи ўнгида бўлиб ўтадиган бу митинг, пикет ва маълумотлар тарқатиш жараёни 12 май куни соат 15.00 бошланиши кутилмоқда.
Манзил: International Centre Cointrin (ICC)
20 route de Prй-Bois
Case postale 1853
1215 Genиve 15.

Ёзувчи Сафар Бекжоннинг айтишича, Андижон қатлиомини қоралаб ўтказиладиган тадбирлар силсиласи 5 май куни соат 19 :00 Зуриҳ (Zurih) шаҳрида бўлиб ўтадиган "Турк дунёси халқлари" халқаро анжуманида бошланади.

- Анжуман бўладиган марказда Андижон воқелари ҳақидаги суратлар ва плакатлар кўргазмасини ташкил қилмоқчимиз. Токи бутун туркий халқлар вакиллари зиёлилар Андижонда нималар бўлганлигини билсин, дейди ёзувчи биз билан суҳбатда.

Тадбир мобайнида Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжон қатнашчиларга Андижон қатлиоми, Ўзбекистондаги бугинги вазият ва келгуси Президентлик сайловларида "Эрк" партиясининг режалари ҳақида маълумот беради.

Юсуф Расул, журналист.
Исёнкор

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1054 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz