ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 14:13
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 9 » Муҳаммад Солиҳ: "Каримов режими билан жиддий иш олиб борилмоқда...
Муҳаммад Солиҳ: "Каримов режими билан жиддий иш олиб борилмоқда...
18:09
«Арена. Сизнингча Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий борада ким билан ҳамкорликни йўлга қўйгани маъқул? Либерал қарашдаги Ғарб биланми, Ислом давлатлари биланми ва ё эски синашта қадрдони Россия биланми?

М. Солиҳ: Албатта, биринчи галда қўшни мамлакатлар, Марказий Осиёдаги давлатлар, яқин чегара бўйи - Россия, Хитой ва Афғонистон билан. Ундан кейин, бизни иқтисодий ривожланган ва демократик давлат сифатида кўришни орзу қилган барча мамлакатлар, жумладан, Европа Иттифоқи ҳамда Америка Қўшма Штатлари билан. Қолаверса, Ислом давлатлари билан ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиши керак.

«Арена»: Ўзбекистон раҳбариятининг Россия билан яқинлашуви борасидаги фикрингизни билишни истардик. Айни пайтда АҚШ билан деярли барча алоқаларининг узилишини қандай баҳолаган бўлардингиз?

М. Солиҳ: Агар бу яқинлик Андижон қатлиомининг қонли фожеалари асносида, демократик ислоҳатлар ва тамойиллардан тамомила узоқлашиш ва Каримовнинг мустабид тузуми мурватлари (механизми)ни янада мустаҳкамлаш эвазига бўлмаганида эди, мен Ўзбекистоннинг Россия билан бу яқинлашишини чин дилдан қўллаб қувватлаган ва қутлаган бўлардим.

Россия ташқи сиёсатининг баъзи "шоввоз"лари Путинни Марказий Осиё халоскори қилиб кўрсатишга интилмоқдалар. Лекин Путин сақлаб қолган шахс - ўз халқининг жаллоди эканини ҳисобга олсак, бу (метафора) ўхшатиш бор аҳамиятини йўқотгандек бўлади.

АҚШ билан муносабатларнинг узилиши табиий ҳолдир, зотан Андижон фожеларидан сўнг бу муносабатларнинг давом эттирилиши Американинг ўз эътиқод ва ақидаларидан чекиниши сифатида талқин этиларди. Американинг иштироки, гарчи у ҳарбий соҳада бўлса-да, жамиятимиз учун манфаатли эди. Бироқ Андижон воқеалари вазиятни тубдан ўзгартириб юборди. Демократиянинг ор-номуси ва ё Америка иштироки деган савол кўндаланг қўйилди. Биз демократия йўлини танладик. Не бахтки, америкаликлар ҳам шуни танлашди.

Биз яқин истиқболда ютқаздик - таъқиб ва тазйиқлар кучайди. Лекин узоқ келажакда ютдик - ўз эътиқодимиздан чекинмадик ва бу халқнинг муқаддас курашимизга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

«Арена»: 2007 йилнинг январидаги Президентлик сайловлари натижаларини башорат қила оласизми? Ислом Каримов ҳокимиятда қолиши мумкинми? Агар қолмаса, Сизнингча, унинг ўрнига ким даъвогарлик қилиши мумкин?

М. Солиҳ: Мен башорат қилишни ёқтирмайман. Лекин партиямиз 2007 -йилги сайловларда иштирок этиш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқда.

Авваламбор, 1999 йил Ўзбекистон томонидан менинг масаламда чиқарилган суд ҳукмига ҳуқуқий баҳо бериш масаласида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси суриштирув ишлари олиб бормоқда.

БМТнинг бу қарорини Каримов режими тан оладими, йўқми, бундан қатъий назар, у менга Ўзбекистонга қайтишим учун халқаро нормалардан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий кафолат беради.

Қолаверса, Ғарбнинг кўзга кўринган сиёсий арбоблари (ҳозирча давлатлари демай турайлик) ниҳоят янги Марказий Осиё сиёсатини барпо қилиш илинжида бизнинг минтақага қизиқа бошладилар.

Ниҳоят, халқимиз ҳам шу пайтга қадар Каримов режими умрини узайтириб келган ўз қўрқувини енгиб, кўзларини очди, уйғонди.

Энди фақат кенг халқ оммасининг қаршилик ҳаракатларини тўғри бошқариб, тинч йўл билан ҳокимият алмашинувини амалга ошириш қолди, холос.

«Арена»: "Серқуёш Ўзбекистоним" мухолифат партияси лидери Санжар Умаровнинг узоқ йиллик қамоқ жазосига тортилиши билан унинг келаси йилги Президентлик сайловларидаги эҳтимолий иштироки орасида ўзъаро боғлиқлик кўриш мумкинми?

М. Солиҳ: Истаган тийрак ва бироз фаросатли одам Каримовга рақиб бўлиши ва бирозгина ҳалолликка йўл қўйилган демократик сайловларда енгиб чиқиши мумкин. Бугун Каримов халқнинг шу қадар жонига теккан. Ана шу ҳақиқатни билгани учун ҳам Каримов токи тирик экан, ҳеч қачон эркин ва демократик сайловлар ўтказишга йўл қўймайди.

Эркин сайловлар бугунги ўзбек Президенти учун давлат тўнтариши ёхуд халқ исёни билан баробар. Негаки, у икки маротаба бу озодликнинг соясини кўришга улгурди. Биринчи маротаба тўқсонинчи йилларда сиёсий саҳнада урф бўлган одатга амал қилиб, мухолифатчини Президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат берганида, ўшанда ҳам, озодликнинг ўзини эмас, балки соясини кўриб жазавага тушган эди.

1991 йилги сайловлар Каримов учун эс-ҳушидан ажралишдек "шок" ҳолатни юзага келтирди. У ҳали ҳам бундан ўзини ўнглаб ололмади, ҳануз эс-ҳушини йиғиб ололгани йўқ!

У ўшанда биринчи маротаба ўз бадбашара аксини халқ хоҳиш-иродаси ва эрки ойнасида кўриб, даҳшатга тушган эди. Негаки, "афтинг қийшиқ бўлса - ойнадан ўпкалама" деганларидек, одамлар ундан юз ўгира бошлаган эдилар... Ўша пайтдаги Президент сайловининг шундай тирик гувоҳлари борки, баъзи собиқ ҳукумат амалдорларининг ҳикоялари бўйича, ўшанда тонгга қадар улар Каримовнинг рақиби сифатида - менга овоз берган сайловчилар бюллетенларини ёқиб, Президент учун янги бюллетенларни тўлдириб чиқишган. Шу билан бирга мухолифат танқидчиларининг: "Муҳаммад Солиҳ 13 йилдан бўён мамлакатда бўлмагани боис, одамлар уни унутди ва ҳокозо..." деган гап-сўзлари ҳам асоссиз. Агар менга атиги 13 дақиқага Тошкентда халқ учун очиқ бўлган минбар беришса, бугунги Ўзбекистонда мен 13 йил муқаддам қандай машҳур бўлган бўлсам, худди ўшандай машҳур бўлардим.

Каримов ўз ҳокимиятини йўқотиш васвасасидан чўчигани боис ҳам бугун мамлакатни буткул иҳоталаб ташлади. У ўзи билан рақобатлашиши мумкин бўлган ҳар бир кишидан чўчийди. Каримовнинг юрагига ана шундай доимий қўрқув солиб келган кишилардан бири Умаровдир. Унга ўқилган бу ҳукм - ўзбек маҳкамалари томонидан сўнгги 15 йил давомида мухолифат вакилларига нисбатан чиқарилган юзлаб ҳукмлар каби сиёсий сабаблар боис тўқиб-бичилганига менда шубҳа йўқ!

«Арена»: Сиз 2007-йилги Президентлик сайловларида қатнашиш ниятида эканингизни айтдингиз. Ўзбек қонунчилигининг сўнгги ўн йил мамлакат ҳудудида яшамаган кишиларни олий давлат ўринларига даъвогар сифатида рўйхатга олмаслиги ҳақидаги бандидан хабардормисиз?

М. Солиҳ: Юқоридаги диктаторлик бошқарувига мос қонунлардан ҳам Каримов биздан нақадар қўрқишини кўриш мумкин. Лекин халқимизда бир ибора бор: "Қўрқув ўлимни енголмайди, агар у аллақачон келган бўлса" деган. Менинг назаримда Каримов режимининг ўлими яқин ва ҳеч қанақанги қонунлар бу режим ҳалокатини тўхтатиб қололмайди. Қонунларнинг Каримов учун ҳеч бир қадр-қиммати ва таъсири йўқ эди. Нега энди бирдан бир мақсади бизни сайловларга қўймасликдан иборат бўлган бу Қонунларнинг биз учун қадр-қиммати ва таъсири бўлиши керак экан? Қолаверса, бу таъқиқловчи Қонунлар бўлмаган тақдирда ҳам Каримов бизни сайловларга қўйиши мумкинмиди? Шўрлик Санжар Умаров! У ахир бор йўғи Каримов атрофидагиларни жуда одоб билан, жуда мулойим танқид қилди, холос. Ўшанда ҳам ҳукмдорга тил теккизмай, эҳтиёткорлик билан танқид қилди. Лекин бу ҳушёрлик ҳам унга расмий мухолиф бўлиш имконини бермади-ку! Биз Ўзбекистонга бормоқчимиз, Каримов марҳамат қилиб бизни кутиб олишга ҳозирлик кўрсин. Яратган Эгам кимни ёнини олса, ўша ғолиб бўлади!

(Давоми бор)

(Русчадан Исмат Хушев таржимаси).

Категория: Интервью | Просмотров: 1211 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 5
5 MUSA  
0
ALAH AKBAR!

4 Samihon  
0
Chin kungildan omad tilayman! Uzbek halqini boshqa halqlardan hech kamchiligi yuq! Bir naql bor, uni hech eslagim kelmaydi lekin majburman. Deydilarki"Halq qanday bulsa, unga shunday podshoni alloh beradi". Biz qurqoq, laganbardon va uz soyasidan ham hadiksiraydigan bulib qolganimiz uchun, shunday podshohni zulmidamiz. Shunday asrda, shunday jahon taraqqiyotga yuz ugiryapgan bir daqiqalarda, Uzbekiston, Uzbeklar nimaga yuz buryaptilar?

3 anti zaza  
0
San manga qara namuncha, shunday ulug' insonga tosh otasan. Uni bosib otgan yo'liga ham arzimaysan. Muhammad Solihni mamlakatdan chiqarib yuborgan, sani yahudiy qonxo'r otang boladi. Kimni aytayotganimni yaxshi anglagandirsan.Muhammad Solihni soqoli bilan ham,faoliyati bilan ham ishing bo'lmasin be'tamiz. Yagona Muhammad Solihgina o'zbek halqini nochorlik botqog'idan qutqara oladi.O'zbek xalqi oz' nojotkorini kutib turibdi, hech qachon unutgan emas! Unutmaydi ham.Aqilni o'zingga o'xshaganlarga o'rgat.

2 заза  
0
Соколларни олиб, замонавий одамга ухшаб олсангиз яхши буларди."Соколвойлар"га ухшаб колибсиз. Ким тугрисида гапираетганимни яхши биласиз.

1 заза  
0
"Муҳаммад Солиҳ 13 йилдан бўён мамлакатда бўлмагани боис, одамлар уни унутди ва ҳокозо..." деган гап-сўзлари ҳам асоссиз. Агар менга атиги 13 дақиқага Тошкентда халқ учун очиқ бўлган минбар беришса, бугунги Ўзбекистонда мен 13 йил муқаддам қандай машҳур бўлган бўлсам, худди ўшандай машҳур бўлардим.
===========================
Жаноби Солих, сал камтаррок булинг... Одам камторрак булиши керак.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz