ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 09:58
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 9 » Бобур майдонида хотира маросими ўтказилди. Андижон қурбонлари эсланмади
Бобур майдонида хотира маросими ўтказилди. Андижон қурбонлари эсланмади
18:14
Андижонда 9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан маросим ўтказилди. Тантанали маросим Андижон вилоят ҳокимлигининг янги биноси олдида, шоир З. М. Бобур ҳайкали ўрнатилган бош майдонда бўлиб ўтди.

Маросимда уруш ва меҳнат фахрийлари, иккинчи жаҳон ва афғон урушида қурбон бўлганларнинг яқинлари, корхона ва ташкилотлардан вакиллар, шаҳар ва вилоят ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этдилар. Маросим қатнашчилари шу кунларга эсон-омон етиб келганликларига шукрона келтириб, бу кунларга етмаганлар ҳаққига дуо қилдилар. Элу- юрт хизматида ҳаёт кечириб кўз юмган, иккинчи жаҳон ва афғон урушида ҳалок бўлганларнинг хотираси ёдга олинди. Ўтганлар хотираси учун бир минут сукут сақланди. Шунингдек Бобур ҳайкали пойига ҳамда Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Аммо маросимда 2005 йили 13 май куни ҳалок бўлган андижонликлар хотираси ёдга олинмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 13-май куни Андижонда минглаб намойишчилар ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилган. Воқеалар асосан шаҳарнинг Бобур номли бош майдонида кечган. Айрим маълумотларга кўра, Бобур ҳайкал атрофига ҳам ўликлар дафн этилган бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, икки юзга яқин киши террорчилар томонидан ўлдирилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 13 май куни ҳукумат ўқидан минглаб намойишчилар ҳалок бўлган.

Фарғона.Ру

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1182 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz