ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 14:30
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 11 » Андижонда 2005 йилда содир этилган хунрезлигининг бир йиллиги муносабати билан
Андижонда 2005 йилда содир этилган хунрезлигининг бир йиллиги муносабати билан
03:41
Европа Кенгашига,
Европа Комиссиясига,
Европа Парламентига,
Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига,
АҚШ ҳукумати ва Конгрессига,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Ҳурматли Хонимлар ва Жаноблар!

Биз Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг ҳозирда мамлакатда ва Буюк Британия, Белгия, Украина, Россия, Қирғизистон, Норвегия, Швеция, АҚШ ва яна бошқа мамлакатларда яшаётган, шунингдек Эрк, Озод дехқонлар, Бирлик халқ ҳаракати сиёсий партияларининг вакиллари, шунингдек Ўзбекистонда демократияга ва инсон ҳуқуқларига мойил барчамиз, 2005 йил 13 май куни Андижонда тинч ахоли ўққа тутилишининг бир йиллиги муносабати билан Сизларга мурожаат қиламиз. Шу куни 1000 нафаргача бўлган ўзбекистон фуқароси тинч намойиш ўтказаётган пайтда ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилганди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро Human Rights Watch ташкилоти Андижондаги воқеани оммавий қирғин деб атади. Мана орадан бир йил ўтди, аммо бу жиноятни ўрганиш учун мустақил халқаро текширув ўтказилмади, зеро бу Тяньаньмин майдонида 1989 йили содир этилган воқеа даражасидадир.

Ўзбекистон ҳукумати хозирги кунгача Андижонда содир этилган хунрезликни халқаро текширувчилар томонидан ўрганилишига қаршилик қилиб келмоқда. Биз ҳозирги кунгача 2005 йил 12- 14 май кунлари шаҳарда қандай воқеа содир этилгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Тинч аҳолига ўқ отган жиноятчилар ҳалигача жазоланмади. Устига устак, европадаги айрим мамлакатлар ўзбекистон қатоғон режимига иқтисодий ёрдам ва техник ҳамкорлик кўрсатишда давом этмоқда.

Андижон хунрезликдан кейин Каримов ҳукумати ўз сиёсатига мойил бўлмаганларни оммавий қатоғон қилишга ўтди. Ўтган бир йил муддатда, жуда кўплаб инсон ҳуқуқлари химоячилари, мустақил журналистлар, мухолифат фаоллари нафақат Андижонда, балки бутун Ўзбекистонда хукуматнинг тазийиқига учради. Юзлаб одамлар ёпиқ суд жараёнларида Андижон воқеаси иши бўйича деб қамалди. Инсон ҳуқуқлари химоячиси Саиджахон Зайнобиддинов 7 йилга қамалди. “Бирлик" халқ харакати фаолларидан 5 нафари 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева 7 йилга озодликдан махрум қилинди. " Сер қ уёш Ўзбекистон им " коалицияси раҳбари Санжар Умаров - 10 йилга, " Сер қ уёш Ўзбекистон им " коалицияси мувофиқлаштирувчимси Нодира Хидоятова - 10 йилга қамалди. Андижондаги хунрезлик мавзуига ўз қўшиқларида изн бергани учун таниқли хофиз Дадахон Хасанов устидан жиноий иш қўзғотилди.

Ёзувчи Мамадали Махмудов, Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов, Муҳаммад Бекжон, Рашид Бекжон ва Ахмаджон Одилов каби таниқли сиёсий махбусларнинг қамоқ муддати атайин узайтирилмоқда. Ҳукумат эркин матбуотга ва фуқаролик жамиятига қарши уруш эълон қилди.”Озодлик” ва “Би-би-си” радиостанциялари каби ўнлаб маҳаллий нодавлат ташкилотлар, халқаро “Интерньюс”, “Фридомхуас”, “Евроосиё” фонди, “Америка ҳуқуқшунослари ассоциацияси”, УВКБ (ҚОКБ) БМТ, Коунерпарт Интернешнл бўлимлари ёпилди ва бу рўйҳатни яна истаганча давом эттириш мумкин.

Биз Сизларга мурожаат қиламиз, бизни ва юртдошларимизни тингланг. Украина, Россия, Қозоғистон худудида бўлган Ўзбекистон фуқароларини химоя қилишингизни сўраймиз. Бу мамлакатларда жон сақла ё тган юртдошларимиз қийноқлар ва ўлим жазоси қўлланаётган Ўзбекистонга қайтариб юборилмоқда.

Германия ҳукумати, Андижондаги хунрезлик айбдорлари рўйҳатининг бошида номи турган собиқ Ўзбекистон Ички ишлар вазири Зокир Алиматов устидан жиноий иш қўзғашни рад этгани биз учун жуда аянчлидир.

Европа Иттифоқига, Америка Қўшма Штатларига ва бутун жахон ҳамжамиятига бизнинг таклифимиз қуйидагича:

• Германия ҳукуматига Зокир Алматов иши бўйича чиқарган хулосасини ва ўзбек хукумати режимига ўз муносабатини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинсин.
• Европа Иттифоқи мамлакатларига кириши таъқиқлаб қўйилган Ўзбекистон расмийлари рўйҳатига президент Каримов номи қўшилсин.
• Мамлакатда бўлаётган қатағонларни бас қилиши ва Андижон воқеаларини ўрганувчи мустақил ҳалқаро кузатувчилар мамлакатга киритилиши учун Ўзбекистон ҳукуматига босим кучайтирилсин.
• Москва механизми деб аталган атамани айтилган ваъдалар га асосланиб Ўзбекистонга нисбатан к ў лланилсин .
• МДХ мамлакатларининг ҳукуматларига, ўзбекистонлик қочқинларни ватанига қайтариб юборишдан химоя қилиш мақсадида, жумладан Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Украинага босим ўтказилсин.
• НАТОнинг “Дунёда тинчлик учун ҳамкорлик” дастурида Ўзбекистоннинг иштирок этиши тўхтатилсин.
• Европапарламенти ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш битими тўхтатилсин.

Андижондаги тинч ахолига нисбатан бўлган хунрезликни ёдга олиб, бизнинг юракларимиз мотамга тўлиб турган вақтда, Сизларга мурожаат қилмоқдамиз. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократия, қонунийлик тикланиши учун биз Сизлардан ёрдам сўраймиз.

“Uzbekistan Initiative - London” нодавлат ташкилоти, Лондон, Буюк Британия

“Uzbekistan Initiative - USA”, нодавлат ташкилоти, Фарход Иногамбаев, Нью-Йорк, АҚШ

“За демократические реформы и прав национальных меньшинств в Узбекистане”, ҳалқаро ассоциацияси,Олег Шестакевич, Брюссель, Бельгия

«Свободный Узбекистан», веб сайт муҳаррияти Валерий Петренко, Брюссель, Бельгия

Ўзбекистон Демократик Форуми, Исмоил Дадажанов, Киев, Украина

Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлари жамияти, Хаджиматов Хатам, Киев, Украина

Ўзбекистон Демократик Кучлар Конгресси, Джахонгир Маматов, Вашингтон, США

“Россиядаги Ўзбеклар ассоциацияси» нодавлат ташкилоти, Бахром Хамроев, Москва, Россия

«Эрк» демократик партияси, Атаназар Арипов, Ташкент, Ўзбекистан

Озод дехконлар партияси, Нигора Хидоятова, Ташкент, Ўзбекистан

“Марказий Осиёдан бўлган қочқинларга ёрдам бериш” дастури, "Фуқаролик хамкорлиги", Елена Рябинина, Москва, Россия

Озарбайжон Инсон ҳуқуқлари Маркази, Эльдар Зейналов, Баку, Озарбайжан

“Диктатор Каримовни тўхтатинг” Веб-сайти, Хазратқул Худойберди, Лулео, Швеция

Бирдамлик халқ ҳаракати, Баходир Чориев, Сент Луис, США

“Оналар зўравонликка қарши” халқаро аёллар ассоциацияси, Алия Салахова, Меевен-Груитроде, Бельгия

“Андижон 2005” сўз эркинлигини химоя қилиш гуруҳи, Галима Бухарбоева, Нью-Йорк, США“

Демократлар доираси” ННО, Шухрат Ахмаджонов, Ташкент, Ўзбекистан.

Категория: Жамият | Просмотров: 2732 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz