ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 13:47
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 11 » Блейр Ўзбекистонга жазо чоралари кучайтирилиши тарафдори
Блейр Ўзбекистонга жазо чоралари кучайтирилиши тарафдори
11:16
Блейр: Оврўпо Иттифоқи орқали БМТ резолюциясига эришиш йўлида ҳам ҳаракат қилаяпмиз
Британия Бош вазири Тони Блейрнинг айтишича, Британия Ўзбекистонга мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш борасида босим ўтказишда давом этади ва аллақачон мавжуд жазо чораларини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Андижон ҳодисалари борасидаги саволга жавоб бераркан, Тони Блейр Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан жорий этган жазо чораларини янада кучайтириш йўлларини излаётганини маълум қилган.

Ўзбекистон ҳукумати Андижон ҳодисалари юзасидан халқаро мустақил текширувлар ўтказишга изн бермагани ортидан, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга қурол-яроғ эмбаргоси жорий этган ҳамда Андижондаги зўравонликларга алоқаси борлиги гумон қилинган юкори лавозимли ўзбек мулозимларига виза бермасликка қарор қилганди.

Бош вазир Британия биринчилардан бўлиб Андижондаги зўравонликни қоралаган, деб айтган.

"Ҳойнаҳой билсангиз керак, ҳаддан ташқари кўп ва кераксиз равишда куч ишлатиш мазкур хунрезликка сабаб бўлганини биринчилардан бўлиб, Буюк Британия қоралаб чиққан эди. Бизнинг президентлигимиз остида Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга қарши виза таъқиқлари ва қурол-яроғ савдосига оид чекловлар киритди. Биз бу жазо чораларини кучайтириш йўлларини кўраяпмиз", - деган Блейр жаноблари.

"Айни пайтда шуни ҳам таъкидлашим жоизки, Оврўпо Иттифоқи орқали БМТ резолюциясига эришиш йўлида ҳам ҳаракат қилаяпмиз. Биз Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид аҳвол ўнгланмагунча, Ўзбекистонга босим ўтказишда давом этаверамиз", -деб айтган Британия Бош вазири.

Ўзбекистон ҳукумати, ўзининг таъбирича, Андижонда 2005 йил 13 май куни юз берган исломий ғалаёнда 187 киши ҳалок бўлган, деб келади.

Шоҳидларнинг ҳикояларидан бу рақамдан анча кўп одамнинг ҳалок бўлгани ва уларнинг ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилгани англашилади.

Би Би Си

Категория: Хабарлар | Просмотров: 858 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz