ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 16:00
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 12 » Ўзбекистонлик қочқинлар Ўшда намойиш қилди
Ўзбекистонлик қочқинлар Ўшда намойиш қилди
00:58
Бугун 6 нафар ўзбекистонлик қочқин БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Ўшдаги ваколатхонаси ёнида Андижон воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан намойиш ўтказди. Бу ҳақда “Америка Овози” радиосининг ўзбек хизмати маълум қилди.

Қочқинлар “Ўзбек халқим, Андижон қонини унутма!”, “13 май унутилмайди”, “Stop! Dictator Karimov!”, “Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан Каримов режимига қарши босим кучайтирилишини талаб қиламиз” шиорлари билан намойишга чиққан.

Андижон воқеаларидан кейин кўплаб ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар ҳукумат тазйиқлари остида Ўзбекистонни тарк этмоқдалар. 13 май воқеаларининг бир йиллиги арафасида ўзбекистонлик 4 нафар қочқин бошпана сўраб, БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Ўшдаги ваколатхонасига ва қирғиз расмийларига мурожаат қилган.

Қочқинлар ўтказган намойиш ярим соат давом этган.

Эртага Бишкек шаҳрида “Аср шами” нодавлат ташкилоти ташаббуси билан Ўзбекистон элчихонаси биноси қаршисида Андижон қурбонлари хотирасига бағишланган намойиш ўтказилиши режалаштирилган.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 962 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz