ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 15:27
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 12 » Ўзбекистонга огоҳлантирув сигналлари
Ўзбекистонга огоҳлантирув сигналлари
08:04
Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра кеча ва бугун мамлакатдаги минглаб қўл телефонларига ўзбек, рус ва инглиз тилларида "Йўқолсин Каримов!". "Андижонни унутманг!. Муҳаммад Солиҳ!" деб номланган хабарлар тарқатилган.
Тошкентлик ўз номини ошкор этишни истамаган кишининг айтишича, у тунги соат 12 ларда телефон сигналларидан уйғониб кетган.

"Қўл телефонимга келган хабарда инглиз тилида "DON'T FORGET ANDIJAN! "STOP KARIMOV!" каби сўзлар ёзилган эди. Бироз вақт ўтиб, ўзбек тилидаги СМС келди, унда "Йўқолсин Каримов!, "Андижонни унутманг!" каби жумлалар бор эди. Маълум бўлишича бундай сўзлар бошқа танишларимга ҳам юборилган экан.", дейди у.

Маълум бўлишича бу каби телефон хабарлари уяли тефон орқали минглаб хонадонларга кириб борган ва қувонч билан қарши олинган.

Самарқанд шаҳрида яшовчи ўзини танитишни истамаган журналистнинг айтишича, бу хилдаги СМСлар бошқа вилоятларга ҳам етиб борган.

"Ҳукумат бу қўл телефонларига узатилаётган, халқни исёнга чорловчи жумлалардан катта хавотирга тушган. Хабарлар қаердан келаётганини аниқлаш бўйича ҳаракатлар бошланган. Тахминларга кўра улар Европа мамлакатларидан, Франция. Англия. Чехия, Швеция ҳамда Швецариядан юборилаётган бўлиши мумкин, дейди журналист.

Каримов зулмидан эзилган ва ёруғ кунларни умидида яшаётган халқ бу хабарлардан анча сергак тортиб қолган. Кўча куйда, маҳалларларда Андижон қатлиомига бир йил тўлиши муносабати билан тарқатилган СМС хабарлари ҳақида одамлар гоҳ ошкора гоҳ пичирлашиб сўзлашаётганига гувоҳ бўласиз.

"Одамлар Муҳаммад Солиҳ номини эшитганларида худди ўз халоскорларини кўргандек суюниб кетишди. Бу хабарлар Муҳаммад Солиҳни ўз ватанига қайтиши ва жамиятда бўлажак ўзгаришлардан нишонами?", дейди суҳбатдошимиз.

Каримов Ўзбекистонни ҳар қанча иҳота қилиб олмасин барибир 21 асрда яшаётган ўзбек халқи ўзига керакли ахборотларни қандай йўллар билан бўлмасин олиш имкониятига эга. СМС хабарлари аҳолини диктатурага қарши курашга чорловчи оддий бир йўлдир, деган қарашлар ҳам бор.

Каримов ўзбек халқига ва жамиятга қанчалик ўз матбуоти ва ОАВ орқали босим ўтказмасин, мухолифат интернет ва уяли телефон орқали бўлсада ўз ғояларини мамлкат ичига ёйишга имкон топиши мумкин экан. Буни Андижон воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан тарқатилган СМС хабарлари очиқ тасдиқлаб турибди.

Ёки Ўзбекистон бўйлаб озодлик эпкинлари эса бошладими?

www.uzbekinfo.org

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1264 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 3
3 Oddiy O'zbek  
0
Oddiy o'zbeklar informaciya blokadasida bolsa nima qilsin birodarlar. Ularga ko'proq haqiqiy informaciyalarni berish yollarini qidirish lozim.

2 заза  
0
Жудаям яхши булибди!"Йўқолсин Каримов!". "Андижонни унутманг!.

1 Olim  
0
Signalku mayli, yahshi. To'g'rirog'I O'ZBEKISTONNI RAKETALAR BILAN BOMBABO'RON QILISH KERAR. Huddi Yugoslaviyaga o'hshab.

Hamma to'yib ketdi HAROMI YAHUDIY E'SHAK ISLOM KARIMOVDAN.


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz