ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 10:57
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 16 » Бу фақат ҳалқ бошига келган синов эмас
Бу фақат ҳалқ бошига келган синов эмас
17:13
(13 май куни Андижон қатлиомининг бир йиллиги муносабати билан Ослода ўтказилган намойишда ўқилган нутқ)

Ўтган йил 13 май куни Андижонда йигирманчи аср охири ва йигирма биринчи аср бошида юз берган инсоният тарихидаги энг мудхиш оммавий қатлиом амалга оширилди. Бу жиноят бутун дунё кўзи ўнгида, бутун дунё жамоатчилигига бир писанда ва безбетларча қилинган бир чақириқ сифатида амалга оширилди.

Аммо шунга қарамай, бу жиноятга дунё кўрсатган муносабат шу жиноят қамровига муносиб булгани йўқ, дунё жамоатчилиги содир этилган ушбу қатлиомнинг бутун вахшатини кўра олмади, уни идрок эта олмади. Ғарб Андижонда юз берган қатлиомга гўё Ўзбекистон бошқа бир ўлчамда яшаётгандай, худди бу ердаги инсонлар ҳаётининг қадр-қиммати бутун дунёда қабул қилинганидан кўра фарқли мезонларда ўлчанадигандай муносабат билдирди.

Ўзбекситон бир чуқур қудуғ-у, бу қудуқдан чиқаётган ҳалқнинг ингроқ ва фарёдлари Ғарб кулогига худди қабр ичидан келаётган бир заиф ва мубҳам шовқин сингари эшитилмоқда гуё. Ғарб бу товушларни жуда нари борса, бир ”тартибсизлик” аломати, жамиятдаги ”нофаровонлик” белгиси сифатида қабул қилмоқда. Ҳатто Ўзбекистондан чиқаётган ўқ товушлари ҳам бу ерда худди пистонли уйинчоқлар товуши сингари бўғиқ ва мазмунсиз эшитилмоқда. Шунинг учун ҳам Ғарбниннг Андижон қатлиомига кўрсатган муносабати заиф бўлди, бу муносабат Ғарбнинг 1989 йилда Хитойдаги Тянянмин майдонида ўққа тутилган намойишчилар такдирига кўрсатган муносбатидан анчагина заиф бўлди. Холбуки, Андижонда ҳалок бўлганлар сони Пекин майдонида ўлганлар сонидан бир неча баробар кўп эди.

Аммо шунга қарамай, бундан Ғарб ўзбек ва хитойлар тақдирига турлича ёндошади, деган хулоса чиқмаслиги лозим. Бу иккита хунрезликка бундай турлича намоён этилган муносабат сабабини бу қатлиомларни амалга оширган иккита режим табиатидан изламоқ керак. Бу иккита режимни солиштирганда Ўзбекистондаги режим ўзининг ташқи дунёдан тўла ихота қилинганлиги, ўта шафқатсизлиги ва жамият ҳаёти устидан мислсиз назорат урнатганлиги билан ажралиб туради. Шундан келиб чиққан холда, Ғарбнинг ушбу воқеаларга кўрсатган муносабатини ҳам – унинг эшитган ва кўрган нарсаларига билдирган муносабати сифатида талқин этмоқ лозим. Ғарбнинг Андижон қатлиоми билан боғлиқ эшитган ва кўрганлари эса, унинг Тянянмин майдонида юз берган воқеалар пайтида эшитган ва кўрганларидан кўра анча оз бўлди.

Шунинг учун ҳам, бизнинг зиммамизга, хозир Ватандан ташқарида яшаётган ўзбекистонликлар зиммасига алохида масьулият юклангандир – биз бу ерда зулм остида яшаётган ҳалқимизнинг овози бўлмогимиз лозим. Биз дунёга Ўзбекистонда ҳалққа нисбатан акл бовар қилмас бир зулм ўтказилаётгани, инсониятга қарши жиноятлар амалга оширилаётгани ҳакда бонг урмогимиз лозим.

Бу синов фақат ҳалқимиз бошига тушган синов эмас, балки, Ўзбекистондаги зулмдан кочиб кутилишга муваффак бўлган ва хозир Ғарбда яшаётган бутун ўзбекистонликлар учун ҳам синовдир, бу - Ғарб учун ҳам ва Ўзбекистонда юз бераётган вахшатларни кузатиб турган бутун дунё учун ҳам бир синовдир.

Максуд Бекжон

Осло, Норвегия
13.05.2006.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 824 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz