ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 15:43
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 17 » Муҳаммад Солиҳ Стокгольмда ҳибсга олинган ва қўйиб юборилган
Муҳаммад Солиҳ Стокгольмда ҳибсга олинган ва қўйиб юборилган
19:58
Мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ кеча Стокгольм аэропортида ҳибсга олинган ва бугун қўйиб юборилган. Интерполдан билдиришларича, Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати халқаро қидирув эълон қилган ўзбек фуқароларининг янги рўйхатига асосан ушланган.

Айни дамда Муҳаммад Солиҳ Британия парламенти аъзолари ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари билан учрашиш учун Лондонга учаётир.

У ўзи сиёсий бошпана олган Норвегиянинг расмий ҳужжатлари билан сафар қилаётган бўлган.

Муҳаммад Солиҳга нисбатан Интерполнинг ҳибсга олиш буйруғи биринчи марта 2001-йил декабрида Прагада қўлланилган эди. Ўшанда Прага маҳкамаси Ўзбекистон томонининг экстрадиция ҳақидаги сўровини рад этган ва Муҳаммад Солиҳни ҳеч қандай айбсиз маҳкама залидан озод этган.

Ўзбекистон ҳукумати "Эрк" демократик партияси раҳбарини 1999-йилги Тошкент портлашлари ва бошқа қўпорувчилик ҳаракатларида айблаб, сиртдан ўн олти ярим йиллик қамоқ жазосига маҳкум этган.

Аммо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати қўйган айбларни сиёсий, дея рад этган ва Солиҳга сиёсий қочқин мақомини берган.

Андижон қирғинидан сўнг Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг дунёвий мухолифати раҳбари сифатида Вашингтон ва Лондонда қабул қилинган.

Ҳибсга олинишидан аввал Оврўпо Иттифоқи парламентида чиқиш қилган Муҳаммад Солиҳ жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистондаги демократияни қўллаб-қувватлашга чақирган.

Швеция расмийларига кўра, Муҳаммад Солиҳнинг қўлга олинишида "қандайдир англашилмовчилик юз берган".

Категория: Хабарлар | Просмотров: 937 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz