ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 15:27
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 17 » Ҳукуматимиз қилмаган мурувватни ўзга давлат ҳукуматидан кўрдик
Ҳукуматимиз қилмаган мурувватни ўзга давлат ҳукуматидан кўрдик
21:28
Ҳукуматимиз қилмаган мурувватни ўзга давлат ҳукуматидан кўрдик”

Ҳурмат Бобожон

Андижондаги 13 май кунги қирғин пайтида Исмоилжон онасининг қорнида эди. У ўтган йилнинг декабрь ойида Руминиянинг Тимишиора қочқинлар лагерида дунёга келди.

Ўттиз ёшлардаги Зумрадхон бугун қўлида чақалоғи билан қочқин. “Ҳокимлик биноси олдида митинг бўлаётгани, одамлар ўз дардини айтаётганини эшитиб, кўчага чиққан эдим”, - дейди Зумрад.
Қочқинлар орасида 18 ёшга етмаган болалар ҳам бор. Улардан баъзиларининг ота-онаси Андижонда қолган. Ўзини Лола деб таништирган 25 яшли андижонлик аёл ҳам уч чақалоғини уйда қолдириб, Бобур майдонига чиққан эди.

“15 йилдан бери отамиз деб эъзозлаб келган инсон – президент келар экан, мен ҳам дардимни унга айтаман, деб намойишга чиққан эдим. Бунақа бўлиши хаёлимга ҳам келмаган. Уйимга, гўдакларимнинг олдига қайтаман, деб ўйлагандим”, - эслайди ўтган кунларини Лола.

Лоланинг маълум қилишича, уч боласи Андижонда қолган, тадбиркор эрини эса ҳукумат 13 май воқеаларидан сўнг экстремизмда айблаб, қамоққа ташлаган.

Ҳозир Лола ва у билан бирга Руминиядаги қочқинлар лагерида паноҳ топган андижонликлар учинчи давлатга кетишга тайёрланмоқда. Лола инглиз тилини сўзлаша оладиган даражада ўрганган. Орзуси - бир кун келиб Ўзбекистонда қолган фарзандлари ва эри билан учрашиш.

Қочқинлар бир-бирларига жуда ўрганиб қолган. Кимдир кимгадир ота ёки она, ўғил ёки қиз, ака ёки сингил бўлиб қолганини айтади улар. Беш ойлик Исмоилжон эса уларга овунчоқ.

“Бу ерда ҳамма Исмоилжонни суяди. Қўшнилар мана шу бола деб эрталабдан олмалар, редискалар, кўкатларидан беради. Қулупнай пишяпти. Мана шу болага бераман, дейди улар”.

Бу сўзлар Исмоилжонни суйиб, эркалаётганларнинг сўзлари.

Андижонлик қочқинларнинг Руминияга келганига ҳам тўққиз ой бўлиб қоляпти. Ўзбекистон ҳукумати уларни террорчиликда, БМТнинг қочқинлар идораси ҳамда андижонликларга ўз эшикларини очган Руминия ҳукуматини террорчиларга ёрдам беришда айбламоқда. Аммо Руминия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳукуматининг қочқинларни қабул қилиш қарори сиёсий қарор экани борасидаги барча айбловларни рад этиб келмоқда. Вазирлик бу инсонпарварликдан келиб чиқиб қабул қилинган қарор эканини билдираётир.

Ўтган йил декабрда Руминия уларнинг мамлакатда яна олти ой қолишига рухсат берди. Андижонлик қочқинлар Руминия ҳукуматининг бу мурувватидан мамнун.

“Ўзимизнинг ҳукуматимиз қилмаган мурувватни ўзга давлат ҳукуматидан кўрдик”, - дейди андижонлик қочқинлардан бири.

Категория: Жамият | Просмотров: 1049 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 Swordholder  
0
Karimovni qancha erta jahhannamga junatsak oshancha yahshi boladi.
Insha Allah ohiratda qilganlarining jazosini abadiy jahannam bilan tortadi.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz