ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 15:25
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 18 » Қодир Ғуломов жиноий жавобгарликка тортилди
Қодир Ғуломов жиноий жавобгарликка тортилди
12:05
Ҳурмат Бобожон

Ўзбекистоннинг собиқ мудофаа вазири Қодир Ғуломов жиноий жавобгарликка тортилган ва унинг ишини ҳарбий суд кўриб чиқмоқда. “Фарғона.ру” ахборот агентлиги мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларидаги ишончли манбага таяниб бу ҳақда маълум қилди.

Лекин агентлик собиқ мудофаа вазирига қандай аниқ айблар қўйилаётгани ҳақида маълумот бермаган.
Қ.Ғуломов Ўзбекистон тарихида ҳарбий бўлмаган биринчи мудофаа вазири эди. Асли касби физик бўлган Қ.Ғуломов 2005 йилнинг ноябрига қадар Ўзбекистон армиясига раҳбарлик қилди.

Қ.Ғуломовни яқиндан билган унинг касбдоши, “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов собиқ мудофаа вазири устидан жиноят иши очилгани ва у уй қамоғида экани ҳақида аввал ҳам эшитганини билдирди.

“Фарғона.ру” хабарига кўра, Қ.Ғуломовга қўйилган айблов Мудофаа вазирлигининг АҚШ ҳарбийлари Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасида турган пайтда Америка вакиллари билан бўлган муносабатларига асосланган ва маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, сиёсий сабабларга эгадир.

Машҳур ўзбек шоири Ғафур Ғуломнинг ўғли Қ.Ғуломов Ўзбекистон янги тарихидаги муҳим даврда Мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилди. НАТОнинг ҳамкорлик дастурида Ўзбекистоннинг яқин иштироки ҳамда АҚШ қўшинларининг Хонобод базасига жойлаштирилиши айнан унинг вазирлик даврида амалга ошди. Қ.Ғуломов Андижондаги 13 май воқеалари пайтида ҳам мудофаа вазири эди. Ўтган йили Европа Иттифоқи Андижон қатлиомига бевосита алоқаси бўлиши мумкин бўлгани сабабли ЕИ давлатларига кириши маън этилган ўзбек амалдорлари рўйхатига Қодир Ғуломовни ҳам киритганди.

Шу ўринда Андижон воқеаларига бевосита алоқаси бўлиши мумкин бўлган Қодир Ғуломовнинг бу воқеалардан сал ўтиб лавозимидан олиниши, унга қарши жиноят иши қўзғатилиши ортида ҳукуматнинг Андижон воқеаси изини яширишга уриниши тургани ҳақида ҳам тахминлар йўқ эмас.

“Агар Ислом Каримов Андижонда намойишчиларни отишга буйруқ берган бўлса, (Қ.Ғуломов даражасидаги) амалдорлар ўша ерда бўлгани, улар буни билиши турган гап. Шундай экан, бу одамлар ҳукумат учун хавфли бўлиб кўринади. Чунки эртами-кеч улар нима бўлганини оғзидан гуллаб қўйиши ва охир-оқибат бу Каримовни халқаро трибуналга тортишга асос бўлиши мумкин”, - дейди кузатувчи Алишер Илҳомов.

Андижон воқеалари боис ЕИга кириши тақиқланган ўзбек амалдорларидан яна бири Зокир Алматов ҳам ўтган йили Ички ишлар вазирлиги раҳбарлигидан четлаштирилган эди.

Ўзбекистонда ҳукумат Андижонда 13 май воқеаларида 187 киши ҳалок бўлганини айтиб келмоқда. Воқеа гувоҳлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Андижонда юзлаб одам ҳукумат кучлари ўқидан ўлганини билдирган. Тошкент ҳануз бу юзадан халқаро терговга рухсат бермаяпти.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 875 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz