ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 15:19
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 19 » Муҳаммад Солиҳ: 'Илгари бундай учрашувлар бўлмаган'
Муҳаммад Солиҳ: 'Илгари бундай учрашувлар бўлмаган'
05:05
Муҳаммад Солиҳ: 'Оврўпо ўзбек мухолифатини дастаклаш сиёсий қарорини қабул қилган' Ўзбекистон мухолифатидаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ Британия парламенти аъзолари ва инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашиш мақсадида Лондонга келган. "Эрк" раҳбарининг Лондонга бу галги ташрифи охирги ойлар мобайнидаги учинчисидир. Муҳаммад Солиҳ бу гал Лондонга йўл олган чоғи Стокгольм расмийлари томонидан қисқа муддат ушлаб
турилган. Би-би-си ундан ушбу ҳодиса тафсилотларини сўраган.

Муҳаммад Солиҳ: - Тафсилоти у қадар узун эмас. Мен паспорт контролидан ўтаётган пайтимда мени тўхтатишди ва Сизнинг паспортингизни текширишимиз керак, деган баҳона билан 5-6 соат мобайнида ушлаб туришди. Аммо кейин тушунмовчилик бўлипти, деб қўйворишди.

Би-би-си: - Яъни, Сиз ҳали ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг сўрови билан Интерполнинг қидирилаётганлар рўйхатида қолаяпсиз. Шундайми?

Муҳаммад Солиҳ: - Мен ундай деб ўйламайман. Аммо ўша аввалги берилган маълумот баъзи компьютерларда қолиб кетган, деб ўйлайман. Шунинг учун улар кечирим сўрашди ва биз янглишибмиз, дейишди. Чунки Оврўпо ҳудудларида доим мен эркин кезганман ва биринчи марта шундай бўлаяпти. Шу сабаб, тушунмовчилик бўлипти, дейишди.

Би-би-си: - Энди бевосита Лондондаги учрашувларингизга келсак. Сиз Британия парламентининг Инсон ҳуқуқлари комиссияси аъзолари билан учрашдингиз. Шу учрашув тафсилотлари қандай?

Муҳаммад Солиҳ: - Табиийки, Инсон ҳуқуқлари комиссияси вакиллари Андижондаги воқеалардан кейинги Ўзбекистонда репрессияларнинг янада кучайгани ҳақида жуда катта информацияга эга. Ва бу информацияга биз сиёсатчи ўлароқ ўзимизнинг фикримизни билдирдик ва иловалар қилдик. Менимча бу келажакда уларнинг кейинги фаолиятида ёрдам беради.

Би-би-си: - Инсон ҳуқуқлари борасидаги вазият биринчи маротаба муҳокама қилинаётгани йўқ. Айниқса Андижон қирғинидан кейин бу масала Оврўпо парламентлари кун тартибига қаттиқроқ қўйилган. Иккинчи томондан бу вазиятни яхшилаш борасида ва Ўзбекистон масаласида қандай йўл тутиш борасида Оврўпонинг аниқ стратегияси бор, деб ўйлайсизми?

Муҳаммад Солиҳ: - Шу стратегия ҳозир ишланаяпти менинг чамамда. Яқиндаги жаноб Тони Блейрнинг чиқиши буни кўрсатаяпти. Ва Америкада сенатор Маккейннинг чиқиши ва Сенатдан Каримов режимига қарши, Каримов ҳукумати аъзоларига қарши санкцияларни қўллашни талаб қилиб чиқиши стратегиянинг ишланаётганини кўрсатади. Ва бу йил ниҳоят Оврўпо ва Америка ҳақиқий санкцияларнинг, ҳақиқий босимларнинг қандай бўлишини Каримов режимига кўрсатади, деб умид қилаяпмиз.

Би-би-си: - Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик битимини қисқартирган ва сиёсий даражадаги мулоқотлар анча камайган. Сизнинг Лондонга ташрифингиз ва Оврўпода юз бераётган жараёнлар Оврўпо Иттифоқи ўзбек мухолифатини қўллаб-қувватлаш борасида сиёсий қарор қабул қилган, деб айтишга асос бўладими?

Муҳаммад Солиҳ: - Асос бўлади. Чунки агар шундай қарор қабул қилинмаганида бугун мени Британия парламентида ва Брюсселда Оврўпо парламентида қабул қилмаган бўлардилар. Бизнинг Лондондаги сиёсатчилар билан, Ташқи ишлар вазирлигида ҳам учрашувларимиз бор. Агар қўллаш бошланмаганда эди, бундай учрашувлар ҳам бўлмас эди. Билсангиз, ўтган йили ё ундан олдинги йили бунақа учрашувлар бўлмаган эди.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 946 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz