ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 15:42
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 20 » Сафар Бекжон: "Зиёлилар уйғонса халқ уйғонади"
Сафар Бекжон: "Зиёлилар уйғонса халқ уйғонади"
20:07
17 май куни Парижда "АСАТ Франция" ўлим жазоси ва қийноқларга қарши халқаро ташкилоти ташаббуси билан Андижон воқеалар ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган. Анжуманда Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, ўзбек диссиденти Сафар Бекжон ва ЦентрАзия журнали муҳаррири Надежда Атаева, Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Олим Ёқубовлар иштирок этган.


Журналист Юсуф Расул шу муносабат билан айни пайтда Швецарияда яшаётган ёзувчи Сафар Бекжон билан суҳбатлашди.

Юсуф Расул: Францияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида кимлар иштирок этди ва нимала ҳақида гап борди?

Сафар Бекжон: Аввало шуни айтиб ўтишим керакки, матбуот анжуманига бир ой давомида тайёргарлик кўрилди. Андижон воқеалари тўғрисида 18 саҳифадан иборат каттагина бюллетен тайёрланган ва у барча матбуот марказларига тарқатилган экан. Анжуман "Андижон воқеаларидан келиб чиқадиган хулосалар" мавзусида бўлиши керак эди, шунга қарамай унга таклиф этилган журналистслар, Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари, киноижодкорлар бизга жуда кўп масалаларда саволлар беришди ва ўзларига керакли жавобни олишди деб ўйлайман.

Ю.Р.: Масалан қандай саволлар ...

С.Б.: Биз матбуот анжуманида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ва Андижон воқеаларини келиб чиқиш сабаблари, ҳамда Ўзбекистоннинг ғарб ва Европа давлатлари билан муносабатлари ҳақида журналистларга маълумот бердик.

Мени Андижон воқеалари ҳақида француз ва инглиз тилларида тарқатган баёнотимдан уларни хабари бор экан. Мен бу баёнотда билдирилган фикрларни изоҳлаб беришга ҳаракат қилдим. Бу баёнотда БМТ раҳбариятидан Андижон воқеалари бўйича махсус комиссия тузиш ва махсус маърузачи тайинланиши лозимлигини сўраган эдим. Маърузачи тўплаган материалалр БМТнинг Хавфсизлик комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиши талаб қилинган эди.

Мен бу борада тўпланганларга тушунча беришга ҳаракат қилдим.

Маълумки БМТнинг Хавфсизлик Комиссиясига аъзо давлатлар ичида Франция ҳам бор. Анжуманда иштирок этган франциядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаоллари бу баёнотда келтирилган фикрларимга қўшилишларини ва бу борада керакли имзо туплаб БМТга юборишларини маълум қилишди.

Ю.Р.: Умуман Андижон воқеалари ҳақида Франция жамоатчилиги қандай фикрда, уларга бу борада етарли маълумот беришга ҳаракат қилиндими?

С.Б.: Журналистлар Андижон воқеларини келиб чиқиши сабаблари, бу воқеаларнинг ташкилотчилари ва қурбонлар сони билан қизиқишди. Надежда Атаева ўзбек қочқинлари муаммоалари ҳақида гапирди. У Қозоғистонда ўзбек қочқинлари учун алоҳида лагер қуриш масаласи муҳим эканлигигайиғилганлар эътиборини қаратди. Бундан кейин Ўзбекистондан қочиб чиқаётганлар сони янада кўпайши мумкин. Шу боис Қозоғистонда ўзбек қочқинлари учун алоҳида лагер қурилиши жуда муҳимдир. Бундан ташқари бошқа давлатлардаги қочқинларга ёрдам бериш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Франциядаги инсон ҳуқуқлари фаоллари бизни мурожаатларимизни кўриб чиқиб ўз хулосаларини беришга ваъда беришди.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган Ўзбекистонда бундан кейин Андижондаги каби фожеалар такрорланиши мумкинми ёки йуқлиги ва мамлакатда ҳақиқатда исломий фактор кучлими ёки йўқлиги борасидаги саволарига мен ўзим жавоб қайтардим.

Мен уларга Ўзекистонда исломий фактор Каримов айтаётган даражада катта эмаслигини айтдим.Чунки, бу факторни Каримовнинг ўзи яратаяпти. Бундан кейин ҳам репрессив режим давом этадиган бўлса исломий фактор мамлакат ичида кучайиши мумкин.Бунинг акси ўлароқ Каримов Каримов ўз режимини сақлаб қолишнинг ягона йўли сифатида исломий факторни, "исломий терроризм"ни кун тартибида саклаб туришни тушунади.Бугунги кунда ҳам ислом террорчиларини сунъий равишда пайдо қилиш Каримов режимининг асосий вазифаси сифатида сақланиб қолмоқда.

Ю.Р.: Сизнингча Ўзбекистонда Андижон воқеалари яна такрорланиши мумкинми?

С.Б.: Каримов ҳукумат тепасига келгандан буён жуда кўп қирғинлар ўтказганлиги маълум. Масалан, Тошкентдаги талабалар шаҳарчасида, Паркентда ва Букада тўқсонинчи йиллар бошида тинч намойишчилар ўққа тутилганди. Лекин Каримов ҳукуматининг бу ҳаракатларига халқаро жамоатчилик етарли эътибор бермаганди. Андижон воқеалари қули қонга ботган Каримовнинг қотилликлари давомидир. Каримов бу воқеага ҳам халқаро жамоатчилик эътибор бермайди деб уйлаган эди ва шу боис қўрқмасдан тинч аҳолини ўққа тутишга буйруқ берди. Шу боис мен Андижон воқеалари бутун Ўзбекистон миқёсида такрорланиши мумкин, деб ўйлайман. Сабаби халқнинг ижтимоий аҳволи тобора оғирлашиб бормоқда, одамларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаган. Шу боис улар яна ўз ҳақларини ва адолат талаби билан кўчага чиқишлари мумкин.

Ю.Р.: 12 ва 13 май кунлари дунёнинг жуда кўп шаҳарларида Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан норозилик тадбирлари ўтказилди. Бу тадбирлар қандайдир натижа бериши ёки бермаслиги йиғилганларни қизиқтирмадими?

С.Б.: Албатта халқаро даражада бўлиб ўтган пикетлар Каримов ҳукуматини асл башарасини дунёга кўрсатишга восита бўлди. Надежда Атаева бу пикетлар билан боғлиқ маълумотлар ва суратли лавҳаларни йиғилганлар эътиборига ҳавола этди. Мен эса бу тадбирларнинг натижалари борасидаги ўз фикрларим билан ўртоқлашдим.

Мени фикримча шу пайтгача кўплаб давлат раҳбарлари, расмий кишилар Ўзбекистонда бўлаётган воқеалар ҳақида яхши билишарди. Бироқ оддий аҳолига бу воқеалар тафсилотлари етиб бормаган. Пикетлар ва намойишлардан сўнг дунё халқлари Ўзбекистонда нималар бўлганини билди. Бундан кейин улар ўз ҳукуматларига Каримов режимига нисбатан муносабатда қатъий позицияда туришлари кераклигини талаб қилишади, деб ишонаман.

Ю.Р.: Андижон воқеалари ва бу қатлиомнинг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган сиёсий тадбирлар ўзбек мухолифатини бирлашишига туртки бўлдими?

С.Б.: Пикетлар пайтида сиёсий кўзқарашлар бирлашгани йук, аммо режимга қарши кураш мақсадлари нафақат мухолифатни, балки барча Ўзбекистонликларни ўзаро бирлаштирди. Мухолифатни бирлаштирувчи жараён эса ҳали пйдо бўлгани йўқ. Бу жараён режимни халқни қирғинбарот қилиши билан келиб чиқмайди. Мухолифатни бирлашиши Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар бошланган пайтда келиб чиқиши мумкин. Бизда Тожикистондаги аҳволни тескариси бўлади. Тожикистогнда Бирлашган тожик мухолифати бор эди ва ҳозир ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистонда бундай ташкилот тузишга ҳаракат бўлаяпти, бироқ бу ҳаракат ўз натижасини бераётгани йўқ. 1992 Муҳаммад Солиҳ раҳбарлигида Ўзбекистон Демократик Кучлари форуми тузилган эди. Ўшандан буён мухолифатни бирлаштириш учун ҳаракатлар бўлаяпти, бироқ оддий аъзолар ичида ўзаро яқинлашиш бўлсада раҳбарлар ичида бирлашиш кузатилмади.

Бундай шароитда мухолифат ичида иккинчи Санжар Умаров пайдо булмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Санжар Умаров кейинги бир ярим йил ичида ўзбек мухолифати лидерларидан бири сифатида руйхатларга киритила бошлади. Халққа ҳақиқатни айтиш имконияти йўқ пайтда албатта бундай кутилмаган ва тасодифий лидерлар пайдо бўлаверади.

Ю.Р.: Андижон воқеаларини бир йиллиги кунлари муҳожиротда яшаётган Ўзбекистониклар асосан "Эрк" партияси томонидан тайёрланган плакатларни ва Муҳаммад Солиҳ суратларини кўтариб чиқишди. Айни шу воқеа ўзбек халқини "Эрк" партиясини қуллаши мумкинлигини кўрсатадими?

С.Б.: Албатта. Чунки, "Эрк" партияси ўзбек зиёлилари орасида энг оммавий партия. "Эрк" партияси ғоялари ва принциплари ўзбек зиёлиларини талаб ва истаклари асосида қурилган. Бу партия атрофида ўзбек жамиятида энг хор булган зиёлилар катлами бирлашган.

Ўзбеклар зиёлиларга эргашувчидир ва бугун зиёлилар уйғонса бутун ўзбек халқи уларни орқасидан, демакки "Эрк" партияси оркасидан эргашиши мумкин. 12 ма 13 май кунлари уютирилган норозилик чиқишлари буни очиқ кўрсатди.

Суҳбатни журналист Юсуф Расул ёзиб олди.

Категория: Интервью | Просмотров: 1470 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz