ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 15:34
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 20 » HRW Швеция амалини танқидга тутди
HRW Швеция амалини танқидга тутди
15:06
HRW: 'бу Оврўпонинг Ўзбекистонга нисбатан қатъий сиёсати йўқлигини кўрсатади'
Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Швецияда мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг ушлаб турилганини қоралаб чиққан.

Муҳаммад Солиҳнинг қисқа муддат ҳибсга олиниши Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан қатъий сиёсатининг йўқлигини кўрсатади. Хьюман Райтс Уотч Муҳаммад Солиҳга нисбатан Интерпол қидирувини бекор қилиниши кераклигини айтган.

"Таниқли ўзбек диссидентининг сешанба куни Швецияда қўлга олиниши Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан кучли сиёсатга эга эмаслигини намоён этади", дейилади Хьюман Райтс Уотч ташкилоти баёнотида.

Норвегиядан сиёсий бошпана олган мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ Британия парламенти ва инсон ҳуқуқлари вакиллари билан мулоқот ўтказиш учун Лондонга йўл олган маҳали Стокгольмнинг Арланда аэропортида полиция томонидан ҳибсга олинганди. Швеция расмийларига кўра, Интерпол Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистон ҳукумати томонидан тақдим этилган қидирувдаги ўзбекистонликлар рўйхатига асосан ушлаган.

Улар, Хьюман Райтс Уотчнинг маълум қилишича, ўзбек мухолифати раҳбарини Стокгольмдаги Норвегия элчихонасини хабардор этмасдан ҳибсда ушлаб туришган. Швеция расмийлари Муҳаммад Солиҳни орадан бир кун ўтиб қўйиб юборишган.
Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий важларга асосланган таъқиблари ҳисобга олинадиган бўлса, дейилади Хьюман Райтс Уотч ҳисоботида, расмий Тошкент томонидан ҳибсга олиниши сўралган ҳар қандай ҳужжатга ишончсизлик билан қаралиши керак.

Хьюман Райтс Уотч ташкилотининг Оврўпо ва Марказий Осиё бўйича бошлиғи Холли Картнер Швеция ҳукумати Муҳаммад Солиҳдан расман кечирим сўрашини талаб қилган ва келажакда ўхшаш хатоларга йўл қўймасликка чақирган.
Шу ҳафта бошида Хьюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари виза таъқиқи қўйилган ўзбекистонлик мулозимлар рўйхатига Президент Ислом Каримовни ҳам киритишни талаб қилишганди.

«Муҳаммад Солиҳнинг Интерпол рўйхатидан олинмагани ҳолда Президент Ислом Каримовнинг Оврўпода бемалол сафар қилиши, оддий қилиб айтганда бемаъниликдир» - дейилади Хьюман Райтс Уотч ташкилоти баёнотида.
Айни дамда "Эрк" демократик партияси раҳбари Лондонда Британия парламенти вакиллари ва Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари билан мулоқотлар ўтказган. Муҳаммад Солиҳ душанба куни Британия парламентининг Марказий Осиё бўлимида чиқиш қилади.

BBC

Категория: Хабарлар | Просмотров: 867 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz