ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 10:22
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 23 » Нодира Ҳидоятова маҳкама залидан озод этилди
Нодира Ҳидоятова маҳкама залидан озод этилди
23:21
Ҳидоятова устидан маҳкама сиёсийлигига шубҳа қилинмайди
Мухолифатдаги "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова етти йиллик шартли жазо билан маҳкама залидан озод қилинган. Шубҳасиз, Нодира Ҳидоятованинг суд залидан шартли жазо билан озод этилишини кутилмаган деса бўлади.

Аммо, бу ҳукмни Ҳидоятованинг яқинлари узоқ вақт кутишганини айтишди. Сабаби, ҳозиргача маҳкаманинг якуний ҳукми етти марта кечиктирилган. Афтидан, касацион шикоятни кўриб чиққан ҳакамларга дастлабки ҳукмни бекор қилиш осон кечмаган кўринади.

Кўпчилик, икки фарзанднинг онаси Ҳидоятова хонимга берилган жазонинг енгиллатилишини кутган, аммо Ўзбекистондаги маҳкамалар билан боғлиқ ҳолатдан келиб чиқиб ҳукмнинг бундай шаклда бўлишини ҳеч ким кутмаганди, дейиш мумкин.

"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси мувофиқлаштирувчиси март ойида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, унга бир неча юз минг доллар миқдорида етказилган иқтисодий зарарни тўлаш шарти ҳам белгиланганди.

Ҳидоятова яқинларининг айтишларича, улар 120 миллион сўм, яъни 100 минг долларга яқин маблағни тўлашган. Лекин Нодира Ҳидоятова ҳеч қачон ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлмаган. Ушбу ишни яқиндан кузатган халқаро ташкилотлар ҳам жиноят иши ва маҳкаманинг сиёсий эканлигини айтиб келишади.

Нодира Ҳидоятова мувофиқлаштирувчиси бўлган "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси Ўзбекистон ичкарисида туриб, ҳукуматдан иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилганди. Нодира Ҳидоятованинг ўзи эса ўтган йилги Андижон қирғини юзасидан халқаро текширув ўтказилишини талаб қилган.

Афтидан, бундай чиқишлар ҳукумат доираларидагиларга ёқмаган. Зеро, "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаров ҳам ўтган йил октябрида ҳибсга олинган ва узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Ўшандан буён "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси фаолларини озод этиш чақириқлари ва Ўзбекистон ҳукуматига халқаро босимлар деярли тингани йўқ.

Би би си

Категория: Хабарлар | Просмотров: 888 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz