ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 14:17
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 23 » “Россия ва Хитойга босим ўтказиш керак”
“Россия ва Хитойга босим ўтказиш керак”
00:00
Оврўпо Тикланиш ва Тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари Ўзбекистон президентини дастаклагани учун Россия ва Хитойга босим ўтказишга чақирганлар.

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръатбек Икромов, Россия ва Хитойни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни қўллаб-қувватлагани учун танқид қилган.

Лондонда ўтаётган йиллик анжуманга ташриф буюрган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Оврўпони Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга чақиришган. Оврўпо Тикланиш ва Тараққиёт банкининг Лондондаги саммитига ўзбек ҳукумати расмий ҳайъат юбормаган, аммо бу ерга ташриф буюрган ўзбекистонлик нодавлат ташкилотлари вакилларининг банк президенти Жан Лемьер билан учрашувлари режаланган.

Мавзу - Андижон қирғинидан сўнг Ўзбекистондаги вазият ва уни яхшилаш йўлида қандай чоралар кўриш лозимлиги. Би-би-си ўзбек хизмати студиясига ташриф буюрган инсон ҳуқуқлари фаоллари Суръатбек Икромов ва Абдужалил Бойматов, "Озод аёл" норасмий ташкилоти раҳбари Гавҳар Ориповалар билан ҳам суҳбат Ўзбекистондаги, хусусан Андижондаги вазиятга бағишланди.

Гавҳар Орипова: - Андижон воқеалари пайтида бизнинг ташкилотимиздан тўрт аёл йўқолган. Улар намойиш қатнашчилари бўлган. Бизнинг ташкилотимиздан чиққан, бизнинг ташкилотимиз раҳбари йўқ. Тўрт аёл йўқолган дом-дараксиз. Биз мониторинг ўтказмоқчи бўлганимизда бизни умуман киргизишмади. Андижонга борганимизда, хабарлар етиб борган экан, чегарадан - Наманган билан Андижоннинг чегарасида бизни тутишиб умуман қўйишмади.

Би-би-си: - Яъни, улар Cизнинг ташкилотингиз вакили сифатида чиқишганми намойишга?

Гавҳар Орипова: - Ташкилот номидан чиқишган, халқ билан бирга чиқишган. Мен андижонлик аёллар, бизнинг ташкилотимиз аъзолари билан учрашдим. Ҳаммаси қўрқувда. Ҳаммаси Андижонда умуман ўзгармаган. Мисол учун улар ҳозир берган ёрдам. Мисол учун ёшларни Кореяга ишга юбориши. Энди жуда қизиқтириб қўйди. Лекин ҳамманиям эмас. Энди жуда оғир аҳволи. Андижонни аҳволи жудаям оғир.

Мана 13 майда бир йил бўлди-а бўлган воқеаларга. Бизнинг Ўзбекистонимизда мотам бўлиши керак эди, лекин бизда байрам бўлди. Телевизорларда концертлар...

Би-би-си: - Абдужалил ака, Сиз нима деб ўйлайсиз?

Абдужалил Бойматов: - Ўзбекистон халқининг норозилиги ниҳоятда кучли. Иқтисодий аҳволи масалан ўтган йилга нисбатан, Андижон воқеаларидан кейин ёмонлашди. Мен 11 май куни Алматига бордим-да, 13 майда қайтиб келдим. Ўзбекистон божхонаси орқали ўтдим. Ўша ерда ўнта эмас, юзта эмас, мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаролар Қозоғистонга, Россияларга кетаяпти. Ўша ёқларга бориб ишлаб келишга мажбур.

Улар билан ҳукуматнинг ҳеч иши йўқ. Яъни, айтмоқчиманки, халқ ниҳоятда норози, лекин дунёда бўлаётган воқеалардан информация берилмаяпти. Андижон воқеалари бўйича халққа информация берилмаган. Фақатгина мана Би-би-си, "Озодлик" информация бераяпти. Лекин жуда кўп аҳоли бундан хабарсиз. Ўзбекистондаги асосий оммавий ахборот воситалари ҳаммаси Ўзбекистон ҳукуматини нуқтаи назарини беради. Шунинг учун мен ўйлайманки, ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги фуқароларнинг спонтан, яъни уюшмаган ҳолатда, кутилмаган, кескин норозилик чиқишлари бўлиши мумкин. Буни Ўзбекистон ҳукумати ҳам жуда яхши билади. Шунинг учун инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини, мухолифат партияларини, халқни эргаштириши мумкин бўлган одамларга нисбатан жуда қаттиқ чоралар кўрилаяпти.

Би-би-си: - Суръат ака, Сиз Оврўпо Тикланиш ва Тараққиёт банки йиғилишида қилган маърузангизида Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан жазо чораларини кучайтиришга чақиргансиз ва бошқалар ҳам. Жазо чораларини қанчалар кучайтириш мумкин ва амалда булар қанчалик самара беради, деб ўйлайсиз? Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари борасидаги вазиятни бирор-бир тарафга яхшилаш ёки Андижон қирғини юзасидан мустақил терговга рухсат беришига ундай оладиган чоралар борми?

Суръат Икромов: - Энди бу ерда биз Европа банкининг сиёсий ёрдамчилари, банкнинг директорлар кенгаши раҳбарлари билан гаплашдик. Унда биз санкцияларни қўллаш борасидаги таклифларимизни гапирдик. Энди бу ерда санкциялардан қанчалик фойда келиши - бу жуда қийин савол. Буни вақт кўрсатиши мумкин. Биз яна бир масала қўйдик - масалан Ўзбекистон ҳозир Россияга қараб юз ўгирган. Путин ҳозир ёрдам бераяпти Ўзбекистонга. Шунинг учун Россияга нисбатан, яъни Европа банки Россияни ҳам молиялаштиради, Россияга нисбатан қандайдир босим ўтказишни ҳам илтимос қилдик. Ўзбекистондан келган барча инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари шуни айтдик.

Би-би-си: - Лекин амалда бу жазо чоралари ҳукуматга деярли таъсир қилгани йўқ ва аксига сизларга, фуқаролик жамияти вакилларига зарба бўлаяпти эмасми?

Суръат Икромов: - Тўғри, афсуски, санкциялар қанча кенгайган сари ҳукумат тўнини тескари кийиб олаяпти. Яъни, бизларга нисбатан, журналистларга нисбатан босимни кучайтириб, халқаро ташкилотларни ёпиш, Ўзбекистондан чиқариб юбориш ишларини қилаяпти. Энди бу босимни икки тарафлама қилиш керак. Масалан, Ўзбекистонни ҳозир Россия ва Хитойдек қудратли давлатлар шахсан президентнинг ўзини ҳимоясига олган экан, ўшаларга босим ўтказиш керак. Ўша халқаро ташкилотлар, ўша Европа давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари Россия Федерацияси ва Хитойга ҳам шу масалада босим ўтказишлари керак. Нима учун диктаторни ҳимоя қилиши керак улар? Оддий мисол, нима учун шу пайтгача Андижонда бўлган воқеага халқаро мустақил текширувчларни қўймаяпти? Ахир бу қачондир очилиши керак-ку, ахир!

Категория: Жамият | Просмотров: 1069 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz