ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 08:42
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 24 » Пўлатов "Озодлик"ни фош этди...ми?
Пўлатов "Озодлик"ни фош этди...ми?
11:49
"Бирлик" халқ ҳаракати партиясининг интернетдаги www.birlik.net саҳифаси бугунги хабарларида оламшумул янгилик кузатилди. Саҳифа муаллифлари "Озодлик" радиоси мухбирларини "саводсизликларини" ғоятда аниқ "далиллар" билан исботлаб беришган.
Гап шундаки “Озодлик”нинг ходимлари саводсиз эдилар, саводсизликча қолмоқдалар" деб номланган бу кичик хабарчада қизиқ фактлар келтирилади.

"22 май куни Москвада чиқадиган “Независимая газета” ўз мухбирлари Светлана Гамова ва Виктория Панфиловаларнинг қаламига оид “Каримов готов меняться” мақоласини эълон қилганди. Мақоланинг сарлавҳаси ўзбекчага “Каримов алмашишга тайёр” деб таржима қилинади. Ўрта-миёна мақоланинг муаллифлари бундай сарлавҳа билан Каримов ўз хавфсизлиги эвазига Ўзбекистонни Россияга сотаётганига имо қилиб, Каримов хавфсизлиги масаласини мамлакат бойликларига алмаштираётганини сўзламоқдалар. Бу мавзу мақоланинг ўзида ҳам етарлича очиқ ёритилган.

Аммо, бу мақолани кеча ўзларича шархлаган “Озодлик” радиосининг саводсиз ўзбек мухбирлари мақоланинг моҳиятини ҳам тушунишмаган ва унинг сарлавҳасини “Каримов ўзгаришга тайëр” деб таржима қилишган. Бечора радио!"

Нақадар ишончи далиллар. Ҳақиқатдан ҳам русча "меняться" сўзи алмашиш маъносини беради. Лекин ўзбекчага бир одамни алмашишга тайёр деб айтсангиз маъно чиқмайди.Менятьсяни ўзбекчадаги муқобили ўзгаришдир.

Ўзини таништиришни истамаган Бирликка яқин кишининг айтишича, бу сайт бевосита Абдураҳим Пўлатов томонидан тайёрланади. Демак, бу кичик бўлсада қўпол англашилмовчилик, ёки ўзбек тилидаги саводсизлик учун Абдураҳим Пўлатов масъулдир.

Мақолани ўқишда давом этамиз:

"Жойи келганда шуни эслатиш керакки, “Ҳаракат” журналининг 2006 йил 2-сонида “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноятнинг қуйидаги сўзлари бор: “Шу кунда мухолифатчиларнинг ягона минбари бўлган “Озодлик” ва “Би-би-си”ни, уларда на сиёсий на профессионал журналистик саводи бўлмаган одамлар ишлайди, бу радиоларда чиқиш обрўни оширмайди эмас, аксинча туширади деб, партиямиз раиси Абдураҳим Пўлат уларда чиқишни унчалик истамаяпти”.

“Озодлик” радиосининг кечаги таҳлилини эшитган одамлар Абдураҳим Пўлатнинг ҳақ эканлигини тан олмасдан бошқа иложлари йўқ".

Биринчидан "Озодлик" ва БиБиСи мухолифатни ягона минбари ёки хусусий радиоси эмас. Иккинчидан мен халқаро оммавий ахбарот воситаларида узоқ йиллар ишлаган бир журналист сифатида шуни айтишим лозимки бу радиоларда ўта профессионал журналистлар ишлайди. "Озодлик" радиоси ходимлари Зебунисо, Сарвар Усмон, Азизулло Арол, Абдулла Искандар, Ҳурмат Бобожон, Алишер Сиддиқ ва Фарруҳ Юсуфийлар ўта профессионал журналистлардир. БиБиСи радиоси мухбирлари Хайрулло, Паҳлавон, Сирожиддинлар эса профессионалликда улардан ортиқ бўлса ортиқдир, аммо сира кам эмас.

Абдураҳим Пўлатов журналистларни профессионал эмаслигини қандай ўлчовлар билан ўлчади экан, буниси бизга қоронғу. Балки булар уни шахсий фикрларидир. Агар шундай бўлса шахсий фикрлар ҳеч қачон объектив фикр бўлмайди, балки бир кишининг шахсий "мен"и ва дунёқараши ҳосиласи, субъктив қарашларидир.

Абдураҳим Пўлатовни "Озодлик" радиосининг ўтган галги "Қурултой" эшиттиришида шоира Дилором Исҳоқова ва журналист Исмат Хушевни шахсиятига тегадиган гап қилганига қандай жавоблар берилганини кўпчилик тингловчилар эшитган бўлсалар керак. Ўшанда Исмат Хушев ва Дилором Исҳоқова "Бирлик" лидерини уятсизликларини фош этишган эди.

Узоқ йиллар "Озодлик" мухбирлари "саводсизлиги"дан нолиб, ўзбек халқига ўз фикрини айтиш имкониятини ўзи йўққа чиқариб келган Пўлатов жаноблари учун бу ўта шармандали ҳолат эди. Бугун эса Пўлатов яна халқаро радио мухбирларини "фош" этмоқчи бўлиб, ўзини кимлиги ва дунёқараши қанақа эканлигини ошкор этибди.

Бугунги кунда "Озодлик" радиосигина ўзбек халқини маънавий ҳаётини янгилашга, демократия ва инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишга, Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий муаммоларни очиқ муҳокама қилишда жуда катта эзгу ишларни амалга оширмоқда. Ўзини саводли деб ўйлайдиган Пўлатов кабилар эса ҳақиқатни бузиб кўрсатиб, гоҳ "Эрк" партиясига, гоҳ демократия учун кураш олиб бораётган журналистларга пана - пастқамдан тош отмоқда.

Дилором Исҳоқова "Қурултой" эшиттиришининг ўша сонида Пўлатовни олиб бораётган ишлари Ўзбекистон Хавфсизлик Хизматининг қиладиган ишидир, дея таъкидлаган эди.

Исёнкор бундай кейин Ўзбекистонда демократия, сўз ва матбуот эркинлиги йўлида тўсиқ бўлаётган барча шахслар ва ҳаракатларни фаолиятини таҳлил қилишда давом этади.

Беҳруз,
"Исёнкор" мухбири.

Категория: Баҳс | Просмотров: 1766 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz