ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 10:31
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 24 » Темир тўсиқ ортидаги пикет
Темир тўсиқ ортидаги пикет
18:00
Фарғона.Ру, Матлуба Азаматова

Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева апелляция жараёни пайтида суд залидаги темир тўсиқ ортида пикет ўтказди.

Барча учун кутилмаганда М. Тожибоеванинг қўлида кичкина қоғоз плакат пайдо бўлди. Унда лаб бўёғи билан “Андижон воқеаларининг асосий айбдори – республика прокуратураси”, деб ёзилган эди.

Қўлидаги плакатни қўймаган ҳолда Мўътабар Тожибоева ишонч билан судья ва прокурорга мурожаат қилди ҳамда апелляция жараёнининг буюртма эканини айтди.

“Авваллари менинг устимдан бўлаётган судни қўғирчоқ театри ва фожеа деб атагандим. Энди эса ишончим комилки, суд юмор ва сатира театрига айланиб қолди”, - деди у.

Шундан сўнг Мўътабар Тожибоева суднинг адолатли ҳукм чиқаришига ишонмаслиги сабабли ўзининг барча аризаларини қайтариб олишини маълум қилди.

“Мен энди адолатга ишонмайман. Мен айбдор эмасман, бироқ улар мени жиноятчига айлантириб қўйишмоқчи”, - деди Мўътабар Тожибоева.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг қариндошлари ва адвокатининг сўзларига кўра, ҳозир Мўътабар Тожибоевани янада кучлироқ қўриқлай бошлашган.

“Авваллари уни бир машина қўриқчилар билан олиб келишарди, энди уни қуролланган милиционерлар билан тўла уч машина қўриқлаб юрибди”, - деди унинг адвокатлардан бири.

Мўътабар Тожибоева 2005 йилнинг 7 октябрида Ирландияга кетаётган пайтида қамоққа олинган эди. У Дублин шаҳрида ўтадиган ҳуқуқ ҳимоячилари анжуманида иштирок этиши керак эди. Ҳозир уни Ўзбекистон Жиноят кодексининг ўн уч моддаси билан айблашмоқда.

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1220 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz