ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 16:04
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 24 » Лондон учрашувлари
Лондон учрашувлари
18:06
Стокгольмдаги "саргўзашт"дан сўнг ЭРК лидери Муҳаммад Солиҳ Лонданга етиб келди ва ҳибс боис тўхтаб қолган ҳаракатларини давом эттиришга киришди. У Лондондаги Чет эл матбуоти Ассосиацияси журналистлари ( The Foreign Press Association in London) билан учрашди. Англия парламентининг Инсон ҳуқуқлари қўмитасида чиқиш қилди.

Солиҳ жаноблари шунингдек Англия ташқи ишлар вазирлигида ҳам қабул қилиниб, Андижондан сўнгги вазият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Сафар сўнггида у Парламентда Ўрта Осиё қўмитаси раиси Грег Ханд жаноблари томонидан қабул қилинди. Суҳбат чоғида Ўрта Осиёдаги ҳозирги вазият, инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари муҳокама қилинди. Хабарингиз бор, ўтган ҳафта охирида Муҳаммад Солиҳ Стокгольм аэропортида ўзбек ҳукумати талаби билан полиция томонидан қисқа муддат ушлаб турилган эди.

"Сешанда куни Швецияда таниқли ўзбек мухолифати раҳбарининг қисқа муддат асоссиз ушлаб турилиши бир бутун (тугал) Европанинг Ўзбекистон масаласида аниқ бир қарори ҳануз йўқлигидан далолатдир, Швед ҳукумати Маҳаммад Солиҳ жанобларидан кечирим сўраса яхши бўларди".- деган эди Хьюман Райтс Вотчнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича диретори Х.Картнер. -

"Муҳаммад Солиҳ ҳануз интерпол ордери асирлигида қолаётган бир пайтда Президент Каримовнинг Европа бўйлаб бемалол сафар қилиб юриши - бу абсурд бир ҳолат, ақл бовар қилмас бемаъниликдир!" - деб давом этади яна Х.Картнер. -

"Сўнгги инцидент, ҳодиса - Европа сиёсатининг тутуриқсизлигидан, иккиюзламачилигидан нишонадир. Европа Иттифоқи Ўзбекистон режимига оид ўз принципиал муносабатини аниқлаб олиши керак!"

ЭРКИНФО

Категория: Хабарлар | Просмотров: 960 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz