ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 10:58
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 28 » Андижонда ҳақиқат эгилмоқда, лекин синишидан дарак йўқ
Андижонда ҳақиқат эгилмоқда, лекин синишидан дарак йўқ
17:22
Бугунги кунда андижонликларнинг аксарияти мана шу фикрда. 2005 йил 13 май куни бўлиб ўтган оммавий қирғин изларини йўқотиш учун уринишлар давом этаётган бўлса-да, ўша кунни одамлар қалбидан ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. Натижада Андижонда қамоқ ва тазйиқлар янада кучаймоқда.

Андижонлик инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов қамоққа олинганидан бир йил ўтиб унинг ўғли Илҳом Зайнобиддиновнинг хам милиция тамонидан олиб кетилиши ана шу фикрга яна бир мисол була олади.

Хафта бошида хеч бир изохсиз хибсга олинган Илхом Зайнобиддинов хозир Андижон шахар ички ишлар булими ертуласида сакланмокда.

Илҳом Зайнобиддинов кейинги пайтларда отасининг ишларини давом эттиргани ва отасининг эски танишлари билан алоқа ўрнатгани учун қамоққа олинган,деган гумонлар мавжуд.

Лекин Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси мулозимлари, Илхом Зайнобиддиновни ҳозирда қалбаки пул ва қалбаки ҳужжатлар тайёрлаганлик айби билан қамоққа олинганини айтишмоқда.

Илхомжоннинг укаси Мумин Зайнобиддиновнинг маълум қилишича, унинг акаси ноқонуний ишлар билан шуғулланиши ҳақиқатга тўғри келмайди.

- Менинг акам трикотаж фабрикаси учун турли ёрлиқлар тайёрлашда ёрдам қилар эди. Менинг ўзим дуппичилик билан шугулланаман ва акамнинг ишларини куп кузатганман. Аммо, акамнинг ясама пул ва ҳужжат тайёрлаганини билмайман ва бунга ишониш қийин, - дейди Мўминжон.

Илхомжоннинг онаси Гавхар Зайнобиддинованинг айтишича, ўғли Қаршига қамоқдаги отасини кўролмай қайтиб келганидан кейин хибсга олинган.

- Мен нима учун ўқлимни қамалганини билмайман,унинг бирон бир жиноятга дахлдор эканидан ҳам хабарим йўқ, - дейди Гавҳар Зайнобиддинова.

Зайнобиддиновлар оиласининг хабар беришича, Илҳом Зайнобиддинов ҳибсга олинганидан сўнг ички ишлар ходимлари келиб унинг уйида икки марта тинтув ўтказган.

- 24 май куни кечаси соат 2 да уйимизга 15 дан ортиқ формали фа формасиз кишилар бостириб келишди, улар ҳаммани уйқотиб тинтув ўтказишди, - дейди Мўминжон.

Гувохларнинг сўзларига қараганда, бундай ноқонуний тинтувлар 26 май куни ҳам Зайнобиддиновлар уйида ўтказилган. Натижада оила бекаси Гавхар Зайнобиддинованинг қон босими ошиб, юраги безовта бўлган.

Яқинларининг сўзларига қараганда қамоққа олинишидан маълум муддат аввал Илхом Зайнобиддинов ўзининг орқасидан мунтазам кузатиб олиб борилганлигини сезган ва бу ҳақда ўз қариндошларига маълум қилган.

- Махалламиздагиларнинг кўпчилиги унинг қамалиши мумкинлигини сезишганди ва Илхомжонни бир неча бор огохлантиришганди. У ўзини кузатишаётганини билган, лекин қамалишига ишонмади, 24 май куни эса милиция ходимлари уни кундузи кўчадан тутиб кетишди, - дейди унинг дўстларидан бири.

Хьюман Райтс Уотч ташкилоти вакили Рейчал Денбернинг айтишига қараганда отасининг ишини давом эттириш хеч қандай жиноят ҳисобланмайди.

- Агар Илҳом Зайнобиддинов отасининг ишларини давом эттиргани ва отасининг эски танишлари билан алоқа ўрнатгани учун қамоққа олингани ҳақиқат бўлса, бу жиноят эмас, балки бу ҳар бир кишининг ҳуқуқи ва ҳатто бурчи,-дейди Рейчал Денбер.

Илхом Зайнобиддиновнинг отаси, Саиджаҳон Зайнобиддинов ҳозирда Қарши шаҳрида қамоқ жазосини ўтамоқда. Қамалишидан олдин Зайнобиддинов журналистларга Андижонда тинч намойишчилар ҳукумат кучлари тарафидан ўққа тутилгани ҳақда маълум қилган эди.

- Бу ҳақиқий халқ қўзғолони бўлди. Одамлар сиёсий талаб билан чиқишмаган. Булар ҳукуматнинг нотўғри олиб бораётган сиёсати оқибатида қашшоқлик даражасига тушиб қолган одамлар эди,- деган эди Саиджахон Зайнобиддинов.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Андижон воқеаларининг эртаси куни қилган баёнотига Зайнобиддинов ўз муносабатини билдирган эди.

-Агар президент ўзининг айбсиз эканини исботлаб бермаса, оммавий қамашлар, халқни қириш давом этаверади, - деган эди Саиджаҳон Зайнобиддинов.

Айни дамда Андижон вокеалари хакида хабар берган Саиджахон Зайнобиддиновнинг гапларининг тугри эканлиги хаммага аён булмокда. Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов ўтган йили Андижонда юз берган 13 май қирғини юзасидан “нотўғри ахборот тарқатганликда ва конституциявий тузумга тажовуз”да айбланиб, қамоққа олинган , ёпик маҳкама ҳукми билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Унинг ўғли Илхом Зайнобиддинов 13 май воқеалари муносабати билан халқаро радиоларга берган интервьюларида, “Мен ҳақиқатни айтган бундай жасур отам борлигилан фахрланаман” деб таъкидлаган эди.

Айни дамда инслон хукукини химоя килиш ташкилотлари жумладан маркази Нью Йоркда жойлашган Хьюман Райтс Уотч ташкилоти хам Илхом Зайнобиддиновнинг хибсга олиниши юзасидан хавотир билдирмоқда.Озодлик радиоси орқали чиқиш қилган бу ташкилот вакиллари ҳавотир сабабларини Илхом Зайнобиддиновга нисбатан қийноқ қўлланилиши мумкинлиги билан изохлашади.

-Илҳом Зайнобиддинов тақдири бизни ниҳоятда хавотирга солмоқда. Сабаби у Ўзбекистон қамоқхонасида экан, унинг ҳаёти хавф остида, унга қийноқ қўлланиши мумкин. Ташкилотимиз Ўзбекистон ҳукуматидан Илхом Зайнобиддиновни ҳамда, бир йил аввал қамоққа олинган унинг отаси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг ҳам зудлик билан озод этилишини талаб этади", - деган ўз чиқишида Хьюман Райтс Уотч ташкилоти вакили Рейчал Денбер.

Кўпчилик андижонликлар Илхом Зайнобиддиновнинг дадил чиқишлари ва ғуқуқ ҳимоячиси бўлган отасининг ишларини давом эттиришга уринганлиги учун ҳибсга олинганини айтишади.

Лекин кузатувчиларнинг фикрига кўра, Андижон воқеалари ғақида ғақиқатни айтишга журъат этган ҳар қандай киши ҳукумат тазйиқига учрайверади.

Аммо, шундай тазйиқларга қарамасдан андижонликлар орасида ҳақиқатнинг эгилиши ва букилиши, лекин унинг синмаслигига ишонадиганлар кўп. Улар бир кун келиб халкни қатоғон қилаётган бир гуруҳ ҳукумат рахбарларини ўз жиноятлари учун жавоб беришга мажбур бўлишларига умид қилишади.

Матлуба Азаматова
“Андижон-2005” Сўз Эркинлигини ҳимоя қилиш гуруҳи мухбири
Uzbekinfo.org

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1543 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz