ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 14:07
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 29 » Америкалик профессорнинг инқирози
Америкалик профессорнинг инқирози
12:05
Колумбия округи қошидаги Гудзон институти баъзи экспертларининг Ўзбекистон Президентига "асосан стратегик манфаатлар" нуқтаи назаридан ёндашаятганини кўриш ниҳоятда ачинарлидир. Ўзбек диктатори билан шунга ўхшаш xатти xаракатларни жонлантиришга бўлган интилиш Америка Қўшма Штатларининг демократиялаштириш сиёсатини обрўсизлантириб, Президент Бушнинг сўнгги "Миллатга мурожаати"га тамомила зиддир. Мабодо, АҚШ маъмурияти Ўзбекистон фуқароларини қонга ботирган бу диктатор билан ростдан ҳам алоқа ўрнатишга ҳаракат қилса, Америка сиёсий қадриятларининг таназзулга юз тутишини кузатишдан бошқа иложимиз қолмайди.

Каримов билан муваффақиятли амалга оширишнинг иложи бўлмаган сиёсатни яна давом эттириш ва ё жонлантиришга бўлган ҳаракат региондаги вазиятни издан чиқарувчилар учун демократия ва умуминсоний қадриятлар ҳақида оғиз кўпиртириб гапираётган Американинг барча учун теппа тенг ва баробар бўлмаган "ўз демократияси" борлигидан ёркин нишона бўлиб хизмат килади. Шу билан бирга бу xолат - Америка куч қудрати ва шуxратининг тобора мустағкамланиб бораётганини эмас, балки аксинча, унинг ожизлигини, инқирозга юз бурганини англатади. Ўзбекистонга нисбатан ўйланмай килинган бу xаракат, дунёдаги бошка регион диктаторлари тегирмонига сув қўйиш билан баб баравар.

"АКШ билан яқинлашиш сенга кўп манфаатлар олиб келади" деган ақидага ишонтириб яшаш - xозирга кадар демократия бастиони ва таянчи бўлиб келган Америка учун хатарли бўлиб, демократиянинг асл кадриятларига зиёндир. Америка сиёсий стратегияси ва йўналишларини белгиловчи таникли олимлар, эксперт ва таxлилчилар Каримов билан якинлашишдан олдин ўн карра ўйлаб, сўнг карор қилишлари лозим. Акс xолда, АҚШ оддий одамлар назарида ўз таъсир кучини йўқотиб, охир оқибатда бу халқаро майдонда ҳам унинг обрўсига путур етишини, дарз кетишини бошлаб беради. Агар Америка ташқи сиёсати шундай аморф xолда қолиб, "ўз танлаган демократияси" йўлидан бораверса, АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа озод, эркин ва ғур давлатлардаги ғамкорларимиз ёрдамида ҳали Ўзбекистонда жуда кўп иш қилиниши лозим бўлади. Иқтисоди ундан кун таназзулга юз тутаётган, инсон ҳуқуқлари ақл бовар қилмас ҳолда оёқ ости қилинаётган Ўзбекистондаги бу сиёсат - Каримов режимининг инқирозидан далолатдир! Айнан шу фожеали xол боис Каримовнинг бутун бир регион тинчлигига даҳл солаётган жиноий ҳатти ҳаракатлари Вашингтон экспертларини соғлом ақл билан ҳаракат қилишга ва ҳушёр бўлишга даъват этмоғи керак!

Биз сенатор Джон Мак Кейннинг ўзбек халқини қўллаб қувватловчи Ўзбекистонга оид позициясини қутлаган xолда, бошқа кўзга кўринган сиёсатчи ва таҳлилчиларни ҳам ундан ўрнак олишга чақирамиз. Шу билан бирга биз Примъер Министр Тони Блэр жанобларининг Каримовга ва Андижон қирғинига берган баҳоси ва муносабатини қутлаймиз ва Британия ҳукуматидан бу борада амалий ҳатти ҳаракатлар ва изчил чора тадбирлар кутиб коламиз.

Биз - ўзбек муҳолифати аъзолари Марказий Осиё муаммоларини тўла англаб етиш борасидаги сайи ҳаракатлари учун Британия Парламенти фаолиятидан жуда мамнунмиз. Фурсатдан фойдаланиб, инсон ҳуқуқлари бўйича Парламент қошидаги кенгайтирилган ва аралаш гуруҳи ҳамда Марказий Осиё гуруҳи аъзоларининг ҳайрли ва савобли ишлари учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз. Шу муносабат билан биз бу самарали ва зарур фаолият давом эттирилишига умидвор бўлиб қоламиз. Бизда Американинг Ўзбекистонга бўлган муносабати ўзгаришига умид учқунлари бор. Бу умидворликни биз - АКШ Давлат департаменти позицияси ўзгаришини ургулаган Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ўринбосари Ричард Баучер шарxларида кўрдик. Давлат Департаментининг бу адолатли ва холис шарҳига Каримов раҳбарлигидаги "алоҳида ва махсус топшириқлар бўйича" тузилган кўшин "юзлаб" қуролсиз тинч намойишчиларни отиб ўлдирганлиги асос қилиб олинган. Бир сўз билан айтганда, бизда ҳали Марказий Осиёга эътибор беришлари учун етарли асослар мавжуд...

Каримовнинг исломчилар билан дунёни қўрқитиб келишига ишонишни бас қилиш фурсати келмадии?

Наxотки, бошқарувдаги қонли режим билан баб баробар туриб халқ овозига даъвогар бўлиши мумкин бўлган муҳолифат сиёсий партияларига мамлакат ичкарисида эркин сиёсий фаолият олиб бориш имконини яратиш пайти ҳануз келмаган бўлса?

Наҳотки, Каримовнинг бу манфур ва аксилхалқ тузумининг амалда давом этавериши нечоғлиқ оғир оқибатларга олиб келишини англаб етиш шунчалар қийин бўлса!

Наҳот Ўзбекистон учун ўзгариш, озодлик ва xўрлик насимларига навбат етмаган бўлса?

Консерватор фикр ва қарашлар ташаббускори ва генератори бўлган Гудзон институтида яқинда Каримов ҳукумати томонидан Андижон фожеаларини нотўгри талқин этиб, сохталаштириб яратилган видеофильмини намойиш этилиши бизда таажжуб ва таассуб уйғотди. Айнан каримовча бу пропаганда - Гудзон институтига обрў келтирмайди.

Андижон фожеасини "Андижон воқеаси" деб аташ ҳақиқатга хилофдир! Андижонда оммавий қирғин рўй берди! Агар Жон Хопкинс университетининг ҳурматли профессори Фред Стар ростдан ҳам диктатор Каримовнинг айбсизлигига ишонса, марҳамат қилиб менинг қуйидаги саволларимга жавоб берсин: Нега қамоқхонанинг марказий дарвозалари бу қадар осон очилдийкин? Нега турма қўриқланмади ва ҳавфсизлик чоралари кўрилмади? Қамоқхона кўрикчилари ва офицерлар каерда эди? Нега камералар эшиклари ланг очилган эди? Камокхона коридорида куролларни ким ва нима учун катор килиб териб кўйган эди? Кичик офицерлар гуруҳига ўз постини ташлаб кетишга ким рухсат берди?

Агар ниманидир яширишни истамаса, қўрқмаса Каримов бу оммавий қирғин бўйича нега халқаро тергов ўтказишни истамаяпти? Нега у мамлакатдан чет эл матбуот вакиллари ва ноғукумат ташкилотларини ҳайдаб чиқарди?

Шу муносабат билан Колумбия Округи таҳлилчиларининг Каримовни очиқ ойдин ва ё кўр-кўрона қўллаб қувватлашга бўлган интилишлари кишида таассуб уйғотмай қолмайди. Уларнинг бу xатти ҳаракатлари Каримовнинг яқинда Қора денгиз қирғоғидаги Сочида - Путин ғузурида қилган маърузасига айнан монанддир. Ўшанда Каримов шундай деган эди: "Мен юртимни америкаликлар томонидан босқинчиларча забт этилишидан кўра, россияликларнинг муҳаббатли муносабатини афзал кўраман..." Бу ерда изоҳга ҳожат бўлмаса керак. Каримов демократияга амал қилиш талабини - босқинчилик билан забт этилиш деб тушунаркан...

Мен дунёдаги барча демократия ва озодлик тарафдорларини ўзбек муҳолифати иштироки таъминланган эркин ва xалол сайловлар ўтказиш ҳақидаги талаб ва чақириқларимизни эшитишларини ва бу борада имкон кадар бизни кўллаб қувватлашларини истардим. Каримов режимига алтернатива бор ва мавжуд - бу демократиядир! Ғарб Каримовнинг "Ё мен ва ё исломчи радикаллар" деган сафсата-ю, уйдирмаларига ишонишни бас қилиши керак!

Ўзбекистон - Ғарб учун - агар у сўздан амалий ишга ўтишни чўзаверса - бир кун келиб портлаш мурвати ишлаб турган бомбадир (мина замедленного действия)! Каримовни жазолашни пайсалга солиш - Ғарб обрўсига соя солади ва демократия ғанимларини қуроллантиради.

Каримов билан алоқани жонлантириш ва тиклашни истаганлар Ироқ ва Афғонистонда демократия ва озодлик учун жон фидо этган одамлар ва Коалиция қўшинлари руғига ҳиёнат қилганликларини унутмасликлари керак! Каримов нағмасига учиб, унинг атрофида лўттибозлик қилувчилар эрта бир кун тарих саxнасидаги абадий лаънатларга дучор бўлишларини эсда тутишларини истардим.

Муҳаммад Солиҳ

(Рус тилидан Исмат ХУШЕВ таржимаси)

Категория: Сиёсат | Просмотров: 1210 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz