ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.04.27, 08:49
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Май » 29 » Эртага кеч бўлади
Эртага кеч бўлади
17:58
Оллоҳ мусикага берилган кавмдан барокотни кўтариб, ўрнига хорлик тушириб қўяди.

Ҳа биродар. Мамлакатимиз шайтонларнинг ўйингоҳига айланди. У гўёки концлагерга ўхшайди. Бу лагер устида киличидан қон томган , айёр ва маккор диктатор турибди. У геноциддир. Миллатнинг жамики фикрловчи, уйғоқ одамларини бирма-бир катағон килмокда.

Ғофил омма эса, унинг гипнози таъсирида манқуртларга айланиб бўлди. Хинд мутафаккири Ж.Неру айтганидек «Инсон ва жамиятчалик тез ўзгарадиган хеч нарса йўқ». Ўзбекистон куфр ва иймон қоришган, бир бирига зид эътиқод эгаларининг синов майдонига айланди. Ёзув имлолари яқин 70 йил ичида уч марта алмашди. Миллатнинг дурлари бўлмиш, ўзига хос фикрга эга бўлган муҳолифат хорижда. Шу жумладан бизлар ҳам. Назаримизда биз ҳаракатимизни ягона бир максадга бурмай, сиёсий сафсатабозлик қилаётган худбин гурухларга ўхшаб кетяпмиз. Бизни одамлар танимаса ҳам Сиз биродарларни кўпчилик ҳалқ билади. Сизлар демократиянинг лидерларисиз. Сизлар биринчи бўлиб КПСС га зарба берган жасоратли қаҳрамонлар эдингиз. Бир ёқадан бош чиқариб «Бирликни», «Эрк» ни туздингиз. Бир қанча ислоҳотларни амалга оширдингиз. «Аравани от тортади, ит эмас» деганларидек, мустақилликка мен асос солдим деганлар шайтондир. Шундай экан бугунги кунда орамиздаги гиналарга барҳам бериб, бирлашайлик. Максадимиз битта. Миллатни озод қилиш. Бу жамики муҳолифат гурухларнинг ягона максади. Ҳар кимнинг қилаётган ишлари холис, ҳалқ учун бўлиши керак. Бугунги аянчли кунларда ҳалқимиз умид тўла кўзларини Сизларга тикмоқда. Сизлар эса ниманидир талашаётганга ўхшайсиз. Бу нарса Сизларга шухрат ҳам, обрў ҳам келтирмайди. Ўзбек муҳолифати намоёндаларининг, яъни Сизларнинг бир оёкларингни гўр тортиб қолди. Сизлардан ва бизлардан кейингилар яъни ёшлар шайтон думбирасига ўйнамоқда. Кетимиздан келаётган давомчилар йўқ. Шу туфайли ҳам бугун Сизлар ва бизлар ҳал қилувчи нуқтада турибмиз. Агар бугун бирлашмасак, зиммамиздаги тарихий вазифани уддалай олмасак, ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ!!! Натижада Ўзбекистон таркқиёти бир неча 10 йиллар ортга улоктирилади. Ана ушанда келажак авлод Сизларни алам билан эслайдилар.

Ўзбек ҳалқининг намоёндалари азалдан асал таклиф қилинса, уни рад этиб заҳар ейишга одатланиб қолган. А.Орипов, Э. Воҳидов, Х. Дустмуҳаммад кабилар бунга мисолдир. О. Шарофиддинов ўлими олдидан ўзини оқлаб кетди. «Жахон адабиёти» журналининг 2 та сонида чиққан «Демократия нима дегани?» номли мақолани эсланг. Ҳукумат журналнинг бу сонини кейинчалик йиғиб олди. Биз шу имкониятдан ҳам фойдаланмадик. Фурсатни қўлдан бой бердик.

Биргина иши билан инсон асфаласофилинга кетиши ёки Оллоҳ розилигига эришиши мумкин. АҚШ билан стратегик шартнома имзолангач яна бир имконият туғилди. Бироқ бу имконият ҳам пала- партишлик гирдобига ғарқ қилинди. Қўпол қилиб айтганда 1992 йилдан буён ўзбек муҳолифати ривожланишга куч сарфлагандан кўра, ўзаро талашувларда кўпрок куч сарфлади. Биз Ўш шаҳрига келгач шу нарсага амин бўлдикки, бу ердаги имкониятлардан ҳам фойдаланилмаяпти. 10 йил бадалида нима иш қилганингизни бир ўйлаб кўрсангиз, хеч нарса қилмаганингиз аён бўлади. Бироқ оҳирги пайтларда «ЭРК» нинг лидери Муҳаммад Солиҳнинг ишлари таҳсинга сазовордир.
Муҳолифатнинг бирлашмаганлиги бу саъй ҳаракатларни ҳам путурдан кетказмоқда. «Иван Василевич касбини ўзгартиради» комедиясида бир эпизод бор. «Қара, жон куйдиришини. Сен ҳам бирор нарса десангчи?!» - дейди Милославский Буншага. Қолган муҳолифатчиларимиз М.Солиҳнинг ҳаракатига Бунша назари билан қарамаяптими? Бош котиб Отаназар Арифовнинг М. Солиҳни президентликка номзоди қўйилганлиги ҳақидаги Марказий Кенгаш қарорини эълон қилиши ҳам катта қаҳрамонликдир. Лекин кимлардир бу ишни шошма-шошарлик деб иддао қилиши ғалати туюлади. О. Ариповнинг бу ҳаракати мамлакат ичида тутаб ётган ҳуқуқ ҳимоячиларимизнинг қилаётган ҳамма ишларидан фойдалироқ эмасми? Аслида бу эълон эртароқ тарқатилса яхшироқ бўлар эди. Лекин шунисига ҳам шукур.

Шу ўринда 2005 йилнинг кузидан хозирги кунгача Жиззах вилоятида бўлиб ўтган ишларни бир эсга олайлик. Аввал «Озод деҳқонлар» партияси дўмбира чалди. Ижрочи қувғинга учрагандан сўнг қолган-қутганлар «Ўзбекистон демократик конгресси» нинг дўмбирасини чала бошладилар. Аёнки дўмбира қурғур ҳам ўз- ўзидан чалинавермайди. Уни нима биландир қиздириш керак. Оқибат нима бўлди? Янги тезакнинг иссиғи тезда йўқолиб, совиб қолганидек садолар ҳам тинди. Бунақа чалишларнинг нима кераги бор? Қачон барабанлар баравар чалинади?

Ўзбекистон демократик конгресси тузилганда хурсанд бўлган эдик. Икки лидер бу ташкилотнинг иккала қўлини кесиб олди. Хўрозқандга алданганини билиб қолган ёш бола инжиқлик қилганидек, Ж.Маматов ҳам, Б. Чориев ҳам иддаоларга зўр бера бошлади. Бу иккилик ҳам аразларини бас қилса яхши бўлар эди. Фақат ҳалқимиз орасидагина эмас, жахон жамоатчилиги орасида ҳам бир гап айланиб қолди. И.Каримов иззатини борида жуфтакни ростлаб қолса ўзи учун ҳам, ўзбек ҳалқи учун ҳам яхши иш қилган бўлур эди дейишмокда. И. Каримовку президент. Хеч нарса йўқотмайдиган Абдурахим Пулатов муҳолифат лидери сифатида Муҳаммад Солиҳни тан ололмай турган бир пайтда И. Каримовдан ўпкалашнинг нима маъноси бор?

«Давра кенгашининг» раиси Пўлатжон Ахунов яхши йигит. Бироқ унинг тизгини ўзида эмас. У хозир муҳолифатдан президентликка битта номзод кўрсатиш ёки кўрсатмаслик масаласини муҳокама қилиш билан овора. Номзоднинг ким бўлиши эса кейин ҳал қилинар эмиш. Новчадан келган бу йигитнинг эҳтиёткорлик билан ҳадиксираб, секин қадам ташлаётган лайлакдек ҳаракатини эътиборга олсак, биринчи масала йил оҳирига бориб ҳал бўлса ажаб эмас. Ачинарлиси шундаки бунақада фурсат бой берилади. Нега деганда ҳатто амалдаги президент ҳам сайлагандан кейиноқ навбатдаги сайловга 5 йил бурун тайёргарлик кўришни бошлаб юборади. Назаримизда Давра кенгашининг раиси ва капитани Ўзбекистон Қонунларига амал қилган холда ўз номзодларини сайловга 70 кун қолганда кўрсатадилар шекилли. Туянинг думи ерга тегиб, Ўзбекистонда демократик сайловлар ўтказилганда ҳам, маблағ масаласида оқсаётган муҳолифатчи номзод ғалаба қозона олмайди. Ана шу оддий ҳақикатни тушуниш шунчалик қийинмикин? Биз бировни сотқин ёки фаросатсиз дейишга уяламиз. Шу ўринда П.Ахуновнинг новча эканлигини айтишдан орланмадик. Сабаби бўйи баландлик фазилат. Паканалик эса…

ЭРК партиясининг Қўқон шаҳар бўлими раиси Абдужалил Рустамов бир ҳикматли латифани айтишни яхши кўради. « Қўқон хони даврида қозининг олдига пакана бўйли одам арз билан келибди.
«Тақсир, дебди у – қўшнимнинг муттаҳам ва фосодлигидан тўйдим. Арзимга малҳам бўлинг». Қози дебди: «Сен ўзинг муттаҳамсан. Қўшнингга рахмим келади». Шунда аризачи: «Тақсир бир қошиқ қонимдан кечинг» - дебди. «Хўш, яна нима?» - сўрабди қози. Аризачи жавоб берибди «Қўшним мендан тўрт энлик пастроқ». Қози бу гапдан ҳайратланиб ҳафа бўлиб кетибди ва дебди: «Ростдан-а? У холда сенга рахмим келади. У ердан кўчиб кет».

Бу латифани миянгиз бир оз дам олиши учун келтирдик. Аслида муҳолифатимиз орасида латифомуз воқеалар учраб туради. Масалан: Озод дехқонлар партиясининг вилоятлардаги кемшик қизларидан И. Каримовнинг қўркаётганлиги қайси латифадан кам? Бу қизлар демократия сўзини тушуниш тугул, алифни кўрсатиб бу нима десангиз «калтак» деб жавоб беришади ахир. Ёки қочқинликда юрган собиқ эркчи Насирулло Сайидовнинг янги партия тузиш ҳаракатини нима деб аташ мумкин? Бу дўстимиз 1995 йили ЭРК нинг IV- Курултойидан сўнг 26 сентябр куни Бухороликлар партия сафидан чиққанлигини эълон қилган эди. Нега ўшандаёқ у партия тузишни бошламади? Қачонки энди ҳозирга келиб, ёш бола бурнидан тортса йиқилиб тушиш даражасида абгор яшаётган бу киши қайси маблағига партия тузади? Ундан кўра бу дўстимиз устидаги кийимларини стол устига қоқиб, тўкилган битларини бригадаларга бўлиб, сўнг уларни соч толаларидан ясалган қилич билан куроллантириб, Андерсеннинг қалай солдатларига қарши уриштирса яхшироқ натижага эришар эди. Ўйлаймизки бу аччиқ гаплардан ҳеч ким ҳафа бўлмайди. Дуст ачитиб гапиради.
Албатта бу гаплардан кейин «Солиҳ сизларга бунинг учун канча пул берди?» деб сўрайдиган ғаламислар ҳам топилиб қолади. Биз уларга айтамизки М.Солихдан бир тийин ҳам олганимиз йўқ. Соғлом фикр пулдан қиммат туради ва пулга сотилмайди. Агар кимдадир соғломроқ фикр бўлса бажонудил қўшилган бўлар эдик.

Биз бугунги шароитда демогогияни бир чеккага йиғиштириб қўйиб, аниқ таклифларни ўртага ташлашимиз керак. Бу борада бизнинг таклифларимиз куйидагича:

1. Муҳаммад Солиҳни муҳолифатимизнинг ягона лидери сифатида тан олишимиз,
2. Тез фурсатда бирлашган муҳолифат бор имконият ва ресурсларни бир жойга йиғиб, ягона устивор режа ишлаб чиқиши, Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитасининг муҳолифат лидерларидан иборат бошқарув ҳайъатини тузиши,
3. Ўзбекистон теварагидаги демократик плацдармлардан оқилона фойдаланишни амалга оширмоғи, кадрлар йўқотилиши юз берганда ишни давом эттириб кета оладиган ўриндошларни мўлжаллаб қўйилмоғи,
4. Шу йил 1 сентябрни ва 8 декабрни Умумҳалқ Норозилик Митинги Кунлари деб эълон қилинмоғи,
5. Тинч Инқилобни амалга оширишнинг пухта ўйланган режаси ишлаб чиқилмоғи,
6. Тинч Инқилоб амалга оширилгач, ўз номзодини президентликка қўймаслик шарти билан М. Солих Муваққат Ҳукумат бошлиғи қилиб тайинланиши назарда тутилмоғи,
7. 3 ой ичида президент сайлови ўтказилмоғи,
8. Янги сайланган президент ва Премьер Министр сифатида М.Солиҳ ўзаро тандем асосида иш олиб бормоғи керак.
9. Ўзбекистонда Франция сингари ярим президент, ярим парламент бошкарув формаси жорий этилиши лозим. Бизнингча бошқарувнинг бу формаси учун Ўзбекистонда шароит бор. Ҳозирги кунда бир хилдаги кулранг сичқон болаларидек чийиллаётган 5 та мавжуд партия тез кунда аккиллашни ҳам ўрганиб олади. Муҳолифат партияларнинг ярим парламаент бошқарув формасини яратишида бу ҳолат ўзига хос аҳамият касб этади. Биз юқоридаги таклифларни барча муҳолифатчиларимизга билдирар эканмиз, бирлашмасак эртага кеч бўлишидан огоҳлантирамиз. Кимки бирлашишга қарши турса, турли бахоналар ва ўпкалашлар билан бу мухим масалани яна муҳокамага қўйиб вақтни чўзишни истаётган бўлса у муҳолифатчи И. Каримовдан ҳам ҳавфлирокдир. Дилмурод Саид айтганидек Ўзбек ҳалқининг биринчи рақамли душманидир.

Бугун Ўзбек муҳолифати ўзига зиён қилаётган, залолат ботқогига ботган кимсага ухшайди. Биз сира кечикмасдан бир муштга бирлашиб муҳолифатимизни 17 йилдан буён чеккан машаққатларининг мевасини татийдиган ҳидоят йўлига чиқишимиз керак.

Эслатма: «Улар кар, соқов ва кўрдирлар, энди залолатдан қайтишмайди.» 2-18.

Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитаси Қирғизистон Бўлими (УМНК КБ) раиси: Анорхон Ҳамдамова.

ЎМНК КБ мувофиқлаштирувчиси Исроил Холдаров.

Давра Кенгаши Жануб бўлими раиси,УМНК КБ иқтисод масалалари бўлими мудири: Абдужалил Рустамов

ЎМНК КБ диний масалалар бўлими мудири Тоғбой Абдураззоқ

ЎМНК КБ Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жамшид Мухторов.

Ушбу мурожжат ЎМНК КБ нинг 29 май 2006 й куни бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинган.

ЎМНК КБ раиси: А.Ҳамдамова.

2006 йил май.

Категория: Жамият | Просмотров: 1540 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 Xudoybergan Olloberdiyev  
0
Juda yaxshi fikr va o'zingiz aytganingizdek sog'lom va puxta o'ylangan, lekin o'zbek sifatida tinch inqiloq degan gaplaringizga shubham bor, odamlarimiz "Andijon Qirg'ini" dan so'ng juda qo'rqib qolishgan va qo'rqitilmoqda (MXX, IIV xodimlari va amaldagi mansabdor shaxslar tomonidan, demoqchiman), keyin Muvaqqat Hukumat deganlaringiz ham menga o'shalmas kabi ko'rinmoqda, buning uchun halq yana oz muddat xo'rlanmog'i kerak, yoki sizlar (bizlar ham)odamlarda avvalo ishonch uyg'otmog'i kerak, buning uchun muxolifatda aqlga sig'adigan, ishonsa bo'ladigan,mukammal ishlangan dastur va rejalar bo'lishi lozim,so'ng ular maydonga chiqishga otlana oladilar, hammayoq nazorat ostidagi hozirgi vaziyatda o'nta odamning bir joyda to'planishi juda qiyin masala va bunga odamlarda hali hamon jura'at yo'q, deb o'ylayman!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Май 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz