ГлавнаяРегистрацияВход Ср, 2024.05.01, 23:11
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Июль » 8 » Митишчадаги ноҳақликлар
Митишчадаги ноҳақликлар
23:03

Мен бугун Москвадаги Митишча бозорида ўзбек халқига нисбатан қилинган адолатсизлик, таҳқирлаш ва хўрликларга гувоҳ бўлдим. Ҳуқуқ- тартибот ходимлари кўрсатмасига асосан бозор қоровуллари расталар ичидаги ўзбеклар яшайдиган кўчма уйлар- баракларни темир ломлар билан бузиб ташлашаётган эди.

Бу ерда бизни шўрлик миллатдошларимиз, бозорчи ота оналари ўзларининг ёш болалар билан кун кўришар эди. Ҳаммадан даҳшатлиси ҳеч ким бу адолатсизликка аралашишни истамасди. Болалар ҳайрат билан бўлаётган воқеага қараб туришар, улар ҳеч нарсани тушуниб етишмаган эди. Ўзбеклар ғазабнок эди. Уларни тушунса бўлади, улар шу тунги ётар жойлари учун ойига 2000 минг рубл тўлаб келишаётган эди.

Уларнинг вақтинчалик яшаш жойлари бузиб ташланди. Бугун 300 га яқинг киши очиқ осмон остида, бошпанасиз, жойсиз қолишди. Уларни бошқа борадиган жойи йўқ эди. Темир ломлар билан ўйлари бузуб ташланганларнинг барчаси Ўзбекистонликлар эди. Уларни кўрпа тўшаклари ва шахсий буюмларини кўчага улоқтиришди ва куппа кундуз куни, одамларнинг кўзи ўнгига ёқиб юборишди.

Бу шўрлик ўзбекларни ёрдам сўраб борадиган жолари йўқ. Агар маҳаллий ҳокимият уларни бир икки кун олдин бу ҳақда огоҳлантирганда эди, балки бошка жойга олдинроқ кўчиб ўтиш тадоригини кўришган, қийин вазиятдан чиқиш йўлини топишган бўлармиди? Митишадаги бу бозор улар учун яшаш жойи вазифасини ҳам ўтарди. Улар шу ерда ишлаб яшашарди. Яшаш жойлари учун алоҳида қўшимча пул тўлаб келишган.

Бугун ҳатто табиат ҳам бу адолатсизликка қарши исён қилгандек бўлди. Осмонни тезда қора булутлар ўраб олди ва шаррос ёмғир қўйиб юборди. Осмон гуёки таҳқирланган ва хўрланган бечора ўзбеклар аҳволига йиғлаётган эди.

Диктатор Каримов шундай шарафли халқни бу қадар таҳқирланиш ва хўрланишларга дучор этмадими? Одамлар мажбурликдан ўз ватанларини ташлаб чиқишар экан, улар хўрликлар ва таҳқирланишларга дуч келишларини яхши билишади. Айниқса, Россия ва Қозоғистонда уларни қийноқ ва азоблар кутади. Ахир уларни ақлсиз қўй, тилсиз балиқ, қора ишчи деб аташлари таъқирлаш эмасми?

Бу адолатсизликлани кўриб, қалбимда Каримовга нисбатан чуқур нафрат уйғонди. Ахир болалар бегуноҳ, муқаддас-ку! Бугун минглаб болалар мактаб остонасига қадам қўймайди. Улар бозорларда, вокзалда юк ташувчи бўлиб меҳнат қилишмоқда. Бор йуғи 12 ёки 13 ёшли гўдаклар улар. Бу болалар бу ёшда таълим олишлари, спорт билан шуғулланишлари, бадиий китобларни ўқишлари, шеърлар ёдлашлари керак эмасмиди? Бироқ бу уларга насиб этмади, улар ҳеч қачон болалаик завкини сура олишмайди. Улар оғир аробаларни тортишлари, яшаш учун, оила аъзоларини бокиш учун пўл топишлари керак. Улар ўз оила аъзоларини очликдан сақлаб қолишлари керак.

Бу кулгули, шундай эмасми? Лекин мен учун бу жуда қайғулидир.
Бу болаларни ҳолига кулиш мумкин эмас. Улар ўзлари кулишни билмайдилар, ишлашлари керак. Ўзбекистонда болаларнинг шодон кулгулари эшитилмай қўйганига кўп йиллар бўлди. Бу болалар жуда эрта улғайишган. Аллоҳим, бизни мамлакатимиз қайси томонга қараб кетмоқда? "Бу юртни нима килиб қуйдинг аблаҳ Каримов!", дея қичқиргим келади. Қачон сен одамларга кулфат келтиришни тўхтатасан! Қачон халқимиз сенсиз эркин нафас олади? Қачон болалар мактабга қайтади? Қачон сен халқимиз елкасидан тушасан ва гумдон бўласан? Қачон халқимиз ўз ватани ва оиласи қучоғига қайтади? Сен бизни шарафли халқимизни иккинчи сорт одамларга айлантириб бўлдинг. Қачонлардир Тошкентни нон шаҳри, дейишарди. Бугун Ўзбекистонда очлик ва қашшоқлик ҳукм сурмоқда.
 
Мен ўз ўзимдан "Наҳотки бу каби боши берк кўчадан чиқиб кетиш йўли йўқ деб сўрайман. Ва саволимга ўзим жавоб бераман. Бунинг йўли бор. Биз бирдамликда, ҳамжиҳатликда диктаторга қарши курашишимиз керак. Биз ватанимизни у яккаҳоким ва қонхур ҳукмдордан ҳимоя килиш учун бирлашишимиз керак. Биз Каримовни кетишга мажбур қилишимиз шарт ва зарур. Биз бу золимни гарчанд у ўз тахтида мустаҳкам ўрнашиб олган бўлса ҳам ағдариб ташлашимиз керак. Бу йўлда Муҳаммад Солиҳ ва унинг минглаб тарафдорлари, ЭРК партияси биз билан! Мен ЭРКни хўрланган халқни дардига дармон бўладиган ягона партия деб биламан. Майдондаги бир жангчи кўшин эмас, дейди рус халқи. Келинг, бу партия лидери Муҳаммад Солиҳга қулоқ солайлик!
 
Мен ўз фарзандини қари онасига ташлаб, пул топиш учун Россияга келган бир аёл сифатида барча ватандошларимни Каримовга қарши курашга чорлайман. Келинглар, улуғ авлодларимизни ёдга олайлик. Ахир биз қўйлар ёки балиқлар эмасмиз, балки улуғ Амир Темур, Жалолиддин, Тўмарислар авлодимизку! Бизни танимизда улуғ Бобур мирзонинг қони оқмоқда.
 
Гулшода, Москва
"Эрк" партияси
фаоли
Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1157 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz