ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.19, 13:08
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Июль » 9 » Кўзлари бор кўрлармиз...
Кўзлари бор кўрлармиз...
00:18
Катта ўғлим шеърлар ёзишга иштёқманд эмиш, кенжа ўғлим эса ўзи эртаклар тўқиб, кечалари қари момосига эртаклар айтиб берармиш. Мен шўрлик на катта ўғлимнинг битган шъерини ўқийман, на кенжамнинг ўзи тўқиган эртагини  эшитаман. На каттамнинг  бошини силаб, "Баракалла ўғлим, жудаям зўр шеър битибсан, катта шоир бўласан, иншоолло”  дея оламан, на кенжамнинг эртагини эшитиб завқ ола оламан.
 
(Иловада: Рассом Ш. Бобожоннинг "Мияси қуртлаган ўзбек" асари)

Чунки мен узоқ бир юртда пул топиш билан овораман. Уйимга йилда бир маротоба бориб кела олсам мендан бахтли одам йўқ гўё. Бораман-у, юртимнинг аҳволини кўриб йиғлагим келади. Одамларимиз пул илинжида кетган эрларини, отаю-оналарини, ўғил-қизларини  омон-эсон уйларига қайтишларини орзу қилиб яшаяптилар.

Эрлар, отаю-оналар, ўғил ва қизлар эса бегона юртда ўз қадрдонларини соғиниб, кечаю кундуз меҳнат қилаяптилар. Одамларимиз ўзга юртда қадрсиз ва ҳар дақиқа жонлари ҳавф остида. Иш берувчилар хоҳласа 8 соат ишлатишади, хоҳласа 18 соат. Улар ҳакли, чунки улар иш берувчилар, бизлар эса уларнинг иш қуроли холос. Бизлар индамай чидаймиз. Чунки биз уларга муҳтожмиз, тўғрироғи ишга муҳтожмиз. Демак, чидашга муҳтожмиз.

Чидаймиз ҳам. Бизлар ҳовли тозалаймиз, кўчаларни супуриб сидирамиз. Осмонўпар биноларни тилимиз билан ялаб тозалаймиз. Чидаяпмиз. Чидашга мажбурмиз. Улар (иш берувчилар) тер тўкиб топган пулларимизни истаса муҳлатидан икки ой ўтказиб тўлашади, истаса умуман ҳеч нарса тўламай ишдан ҳайдашади.

Ўзимизни хор қилмадикми ўзга юртларда? Чимилдиқ кўрмаган қизларимизнинг ёт юртга келиб, бировларнинг қўлларида ўйинчоқ бўлаётганини кўриб йиғлагинг келади. Ҳали мўйлови чиқмаган йигитларимизни темир тобутда жўнатаяпмиз. Улар Россия тупроғига не-не орзу умидларда келишган эди.

Кимлардир пул топаман-у ўқишга кираман, кимлардир уйланишга пул керак, тўй қиламан деган умид билан ота-онасидан оқ фотиҳа олиб узоқ йўл босиб келишган. Кимлардир соғиб сутини ичиб ўтирган сигирини сотиб йўлкира қилишган. Эҳ, одамлар, одамлар! Бунчалик тилсиз-оғизсиз бўлмасак? Бунчалик қўрқоқ бўлмасак!?

Нима бўлган ўзи бизнинг миллатга? Кўзи бор кўрлармиз, тили бор соқовлармиз. Ўз юртимизда юртбошидан қўрқсак, Россияда "тақирбошлилардан" ва милициядан қўрқсак. Ерни қазиб ертулада яшасак, баракларда, вагончаларда ёки бир хонали уйларда эркагу-аёл аралаш ётсак.

Ёки Андижон воқеасидан кейин шунчалик қўрқоқ бўлиб қолганмизми? Билмадим! Кўзлари бор кўрлармиз, тиллари бор соқовлармиз! Бора-бора ўзимизнинг соямиздан ҳам қўрқадиган бўлиб бораётганимиз йўқми?

Халқ бу  куч! Катта куч! Инсонлар, мусулмонлар, қўрқоқлик деган гипноздан уйғониб, кучларни бириктиришга вақт келмадими!? Кўзларимизни очиб, тилларимизни, кучларимизни ишга солиш вақти келмадими?!

Гулшода,
“Эрк” партияси Россия бўлими фаоли
Москва - Сешанба, 2007 йил 3-июл

Категория: Мурожаатлар | Просмотров: 1013 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz