ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.20, 02:57
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Ноябрь » 4 » Алишернинг ўлимидан кейин ҳам уни қоралаш кампанияси давом этмоқда
Алишернинг ўлимидан кейин ҳам уни қоралаш кампанияси давом этмоқда
01:27
Cарвар Усмон

Бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Демократияни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси қирғизистонлик журналист Алишер Соиповнинг ўлимидан кейин ҳам уни қоралаш кампанияси давом эттираётганидан ғазабда.

“А.Соипов Марказий Осиёдаги энг яхши журналистлардан бири бўлган эди. У Демократияни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси фахр билан қўллаб-қувватлаб келаётган “Сиёсат” газетаси муҳаррири сифатида мустақил оммавий ахборот воситаларига ета олмаётган кенг оммага Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари топталаётганига оид, ўтказилиши кутилаётган президент сайлови билан боғлиқ найранглар ҳамда Ўзбекистон махсус хизматларининг чегара орти – Қирғизистондаги жиноий фаолияти тўғрисидаги янги хабарларни етказиб турган эди”,- дейилади Демократияни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси баёнотида.

Эндигина 26га кирган А.Соиповнинг ўлдирилиши муносабати билан эълон қилинган мазкур ҳужжат мана бундай сўзлар билан бошланади:

“Яқин дўстимиз, ўзбек тилида чиқадиган “Сиёсат” газетаси муҳаррири А.Соипов ўлдирилишидан, унинг ўлдирилишигача бошланган сурункали қоралаш кампанияси ўлимидан кейин ҳам давом эттирилаётганидан қаттиқ ғазабдамиз”.

Демократияни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси баёнотида Алишернинг оила аъзоларига, унинг ҳамкасбларига ҳамдардлик изҳор этилган.

Ҳужжатда, шунингдек, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг А.Соиповнинг ўлими юзасидан 30 октябрь кунги баёноти ҳам кескин қораланади. Жамғарманинг таъкидлашича, вазирлик баёноти жамоатчилик фикрини чалғитиш учун қилинган ҳаракатдир.

Ўшлик журналист Алишер Соиповнинг номаълум шахслар томонидан Ўшда отиб кетилганига 3 ноябрь куни 10 кун бўлди.

Бу даҳшатли жиноят атрофидаги гаплар кун ўтган сайин кучайса кучаймоқдаки, асло сусаймаяпти.

Журналистнинг ўлими унинг ҳамкасблари, бир қанча халқаро ташкилотлар, Европа Иттифоқи ва ҳатто ЮНЕСКО даражасида қораланди.

Категория: Долзарб мақолалар | Просмотров: 1059 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz