25 ва 26 ноябр кунлари Швеция телевидениесининг SVT 1 канали орқали Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳақида 30 дақиқлик кўрсатув намойиш қилинди. Кўрсатувда ўзбек пахтасини сотиб олаётган Швеция ва Европанинг бошқа мамлакатларидаги нуфузли техстил фабрикалари вакиллари ҳам иштирок этишган. Улар бундан кейин ўзбек пахтасини бойкот қилиш ёки сотиб олмаслик масаласини муҳокама қилишларини билдирдилар.