ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.20, 02:57
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Ноябрь » 26 » Жаҳонгир Ўзбекистонга депортация этилмаслиги керак
Жаҳонгир Ўзбекистонга депортация этилмаслиги керак
21:58
Британияда бир қатор фаоллар ўзбекистонлик бошпана изловчи Жаҳонгир Сидиқовнинг ортга депортация қилинишини тўхтатиш йўлида иш бошлашган. Жаҳонгир Сидиқов айни пайтда Лондондаги "Ҳитроу" ҳаво қўналғасининг махсус бўлимида сақланмоқда.

Жаноб Сидиқовни чиқариб юбормаслик керак, деб айтаётган фаолларга кўра, агар у Ўзбекистонга қайтарилса, ҳаёти хавф остига тушади ва қийноқ ҳамда қамоққа маҳкум этилиши мумкин.

Жаҳонгир Сидиқовнинг ортга депортациясини тўхтатиш йўлида фаолият олиб бораётган фаоллардан Шоҳида Ёқуб Би-би-си билан суҳбатида ўз хавотирлари сабабини унинг "Эрк" партияси аъзоси ва 2006 йилда Андижон воқеаларининг бир йиллик санаси муносабати билан Лондонда уюштирилган норозилик намойишидаги фаол иштироки билан изоҳлаган.

Шоҳида Ёқубнинг айтишича, Лондондаги намойиш Ўзбекистон элчихонаси ходимлари томонидан батафсил видео тасвирга туширилган. Ва Жаҳонгир Тошкентдаги яқинларидан 2006 йилнинг куз ойида Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари уйига келиб, видео тасмани кўрсатиб, ўзи борасида сўраб-суриштирганликлари ҳақида эшитганини айтиб берган. Шоҳидага кўра, худди шу сабабдан ҳам Жаҳонгир Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда ҳаёти хавф остида, деган фикрдалар.

Жаҳонгир Сидиқов аслида Британияга таҳсил олиш учун келган. 1999-2003 йиллар оралиғида Лондоннинг Сити (City) Университетини тугатган. Орада Ирландия фуқароси билан турмуш қуриб, сўнгроқ ажрашган. Ва Ўзбекистонга қайтиб борган тақдирда ҳаёти хавф остида қолишидан хавотирланиб, 2007 йилнинг сентябрида сиёсий бошпана сўраб, Британия ички ишлар вазирлигига мурожаат қилган.

Шоҳида Ёқубга кўра, Британия ички ишлар вазирлиги депортация қилинган тақдирда Жаҳонгирнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлигини тасдиқловчи қатор тавсияномаларнинг сохта эканини айтиб, тан олмаган. Ўз ўрнида, Жаҳонгирнинг британ Олий маҳкамасига қилган шикоят аризаси ҳам худди шу сабаблар билан рад этилган.

Шоҳиданинг айтишича, ҳозир бир қатор фаоллар билан Жаҳонгир Сидиқовга ҳимоячи топиш ҳаракатидалар. Унга кўра, ҳимоячисига эга бўлгач, Жаҳонгирнинг ихтиёрида депортация жараёнини кечиктириш ёки сиёсий бошпана олиш саъй-ҳаракатларини бошдан бошлаш имкони бўлади.

Кўплаб кузатувчиларнинг фикрларича, сўнгги икки йил ичида Буюк Британия дохил қатор Ғарбий Оврўпо давлатларида қочқинларнинг сиёсий бошпана олишлари қийинлашган. Уларга кўра, Оврўпо Иттифоқининг кенгайиши ортидан мазкур давлатларга муҳожирлар оқимининг кучайиши қочқинларга нисбатан муносабатнинг салбийлашувига сабаб бўлган.

Бироқ Шоҳиданинг айтишича, Жаҳонгир Сидиқов масаласида у ортга депортация қилинган тақдирда ҳаёти хавф остида қолишини исботловчи ҳамма далиллар бор. Унга кўра, агарда Жаҳонгир Ўзбекистонга қайтарилса, бу - Британия томонидан нафақат инсонпарварлик тамойиллари, балки-да Оврўпонинг Инсон ҳуқуқларига оид конвенциясининг ҳам бузилиши бўлади.

Шоҳида Ёқуб ўзбекистонлик қочқинларга сиёсий бошпана берилиши нега қийинлашгани саволи билан Британия ички ишлар вазирлиги ва парламенти вакилларига мурожаат қилгани, бироқ ўз саволига жавоб топа олмаганини айтган.

Категория: Долзарб мақолалар | Просмотров: 1305 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz