Европанинг уч тилда дастурлар олиб борадиган "АРТЕ" телеканали ўз кўрсатувларини бугун, яъни 2 май куни тўлалигича Ўрта Осиёга бағишланди. Тушдан кейин бошланган теледастурлар асосан Ўзбекистон муаммолари ҳақида эди. Инглиз, француз ва немис тиларида бир вақтнинг ўзида бериб борилган хужжатли фильмларда Ўзбекистондаги сиёсий диктатура, иқтисодий ва социал муаммолар ҳар тарафлама ёритилди. Иқтисодий муаммоларнинг сабабчиси сифатида режимнинг айблари ҳар тарафлама ёритилди. Қама-қамаларга сабаб қилиб, ҳали асосли равишда исботланмаган абдорларнинг, инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотларининг ҳисоботлари шарҳлар асосида кўрсатилди. Андижон воқеларига ҳам катта аҳамият берилган хужжатли фильмларда ҳукуматнинг фикрларига қарама қарши халқаро экспертларнинг фикрлари ҳам берилганлиги бу дастурларнинг бир оз бўлса ҳам тарафсиз дейишимизга асос бўла олади. Орол бўйидаги экологик катастрофага катта аҳамият берилди. Қирғизистондаги кейинги сиёсий ўзгаришларни ҳам кенг ёритган теле журналистлар у ерда Андижондан қочган сиёсий маҳкум бўлган тўртта Ўзбекистонликнинг ҳам фикрларига кенг ўрин берилди. Андижон воқеалари арафасидаги бугун кун бўйи берилаётган бу кўрсатувлар муҳим аҳамиятга эга ва ўзбек режимини башарасини янада кенг оммага очиб беради. Теледастурлар ҳали ҳам давом этмоқда. Сафар Бекжон, www.uzbekinfo.org, Швецария.
|