Ўзбекистон сиёсий партиялари ва фуқаролик ҳаракатлари Андижондаги тинч намойишчиларнинг ўққа тутилганига бир йил тўлиши муносабати билан 2006 йилнинг 12 ва 13 май кунлари туркум норозилик акцияларини ўтказади. Бу акциялардан мақсад жаҳон ҳамжамияти эътиборини Андижонда содир бўлган ва 1000га яқин инсонларни қурбон бўилишига олиб келган фожеаларга қаратишдир.
Европанинг уч тилда дастурлар олиб борадиган "АРТЕ" телеканали ўз кўрсатувларини бугун, яъни 2 май куни тўлалигича Ўрта Осиёга бағишланди. Тушдан кейин бошланган теледастурлар асосан Ўзбекистон муаммолари ҳақида эди.