Андижон қатлиомининг бир йиллиги муносабати билан жаҳондаги кўплаб йирик шаҳарларда кенг миқёсли норозилик тадбирлари бўлиб ўтади. Бундай тадбир "Эрк" демократик партияси, Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар учун ташкилоти, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан АҚШ, Британия, Швецария, Туркия, Германия, Швеция Чехия, Франция, Украина, Россия, Қирғизитон ва ҳатто Ўзбекистоннинг ўзида ҳам ўтказилиши борасида хабарлар тарқалмоқда. Халқаро Ёзувчилар Парламентининг аъзоси Сафар Бекжоннинг айтишича, норозилик акцияларининг энг муҳими ва халқаро майдонда аҳамиятга эга бўладигани Женевадаги БМТ қароргоҳи олдида бўлади. Бутун дунёдан келган дипломатларнинг кўзи ўнгида бўлиб ўтадиган бу митинг, пикет ва маълумотлар тарқатиш жараёни 12 май куни соат 15.00 бошланиши кутилмоқда. Манзил: International Centre Cointrin (ICC) 20 route de Prй-Bois Case postale 1853 1215 Genиve 15. Ёзувчи Сафар Бекжоннинг айтишича, Андижон қатлиомини қоралаб ўтказиладиган тадбирлар силсиласи 5 май куни соат 19 :00 Зуриҳ (Zurih) шаҳрида бўлиб ўтадиган "Турк дунёси халқлари" халқаро анжуманида бошланади. - Анжуман бўладиган марказда Андижон воқелари ҳақидаги суратлар ва плакатлар кўргазмасини ташкил қилмоқчимиз. Токи бутун туркий халқлар вакиллари зиёлилар Андижонда нималар бўлганлигини билсин, дейди ёзувчи биз билан суҳбатда. Тадбир мобайнида Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжон қатнашчиларга Андижон қатлиоми, Ўзбекистондаги бугинги вазият ва келгуси Президентлик сайловларида "Эрк" партиясининг режалари ҳақида маълумот беради. Юсуф Расул, журналист. Исёнкор
|