2006 йил 25 май куни Ўзбекистонда яна мухолифатдаги демократик кучларга қарши тазйиқ-таъқиблар кучайтирилди. Жумладан, ЭРК Демократик партияси Марказий кенгаши аъзоси Аъзам Турғуновнинг уйи Собир Рахимов тумани ИИБ махсус бўлими ходими Равшан Искандаров, рэкэт ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Абдулазиз томонидан назоратга олинган. Ўша куни бошқа жойда тунаган А.Турғунов партия Бош котиби Атаназар Арифовнинг уйидан чиқиб кетаётганида унинг орқасидан давлат рақами 30 Q 9867 бўлган ВАЗ 2107 ва давлат рақами 30 О 5510 бўлган ВАЗ 2106 автомашинасида бешта айғоқчи кузатиб юришган. Худи шундай кузатувлар таниқли хуқуқ химоячилари Толиб Ёқубов ва Елена Урлаева атрофида ҳам уюштирилган. Елена Урлаеванинг хонадонидан унинг олдига Қашқадрё вилоятидан ёрдам сўраб келган Шохида исмли аёлни милиция ходимлари куч ишлатиб олиб чиқиб кетганлар. MAZLUM Ахборот Маркази
|